Янги таълим маскани барпо этилади

/
Ҳудудларда аҳолини ўйлантираётган муаммоларни чуқур ўрганиш, таҳлилий хулосалар асосида долзарб масалаларни маҳаллий Кенгашлар сессияси муҳокамасига олиб чиқиш ва белгиланган тегишли чора-тадбирлар ижроси орқали муаммоларни ҳал этиш фуқароларнинг сиёсий партияга ва давлат бошқаруви идораларига бўлган ишончини оширади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг депутатлик гуруҳи аъзолари, шунингдек, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларида фаолият юритаётган депутатларимиз ҳам юрт равнақи, халқ фаровонлиги учун ҳамжиҳатлик билан иш олиб боришмоқда.
Ҳудудда партия депутатлари маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллари, ўзини ўзи бошқариш органлари, жойлардаги партия ташкилотлари билан яқин алоқада ишлаб, ўз сайловчилари ва аҳолининг кенг қатлами манфаатларини рўёбга чиқаришга астойдил интилмоқда.
Партиямиз тизимида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни электорат билан юзма-юз мулоқот куни деб белгиланганлиги партия депутатлари ва фаолларининг маҳаллалар ҳаёти, хонадонларнинг шарт-шароитларини яқиндан ўрганиш, оила ва жамият ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиши, мавжуд муаммоларнинг ўз вақтида ижобий ечим топишига хизмат қилмоқда.
Мисол тариқасида келтириб ўтсак, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ўз сайлов округларида сайловчилар билан 20 га яқин учрашувлар ўтказиб, ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари сайловчилар билан ташкил этилган очиқ мулоқотларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.
Мулоқотлар чоғида фуқаролардан 9 та ёзма ва 30 га яқин оғзаки мурожаатлар келиб тушгани ҳамда ўз ижобий ечимини топгани эътиборга молик.
Депутатлик гуруҳимиз аъзолари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мутасадди ташкилотларга киритилган 15 та депутатлик сўрови ҳам фуқароларнинг мурожаатларига асосланган.
Жумладан, Беруний туманидаги “Навоий” қишлоқ фуқаролар йиғинининг “Бобур” овули, “Бўстон” МФЙнинг «Жаслиқ» овулида яшовчи фуқаролар фарзандларининг 5-6 километр узоқликда жойлашган умумтаълим мактабларига қатнашда қийналаётгани боис мактаб филиалини очиш зарурлиги ҳақида мурожаат қилишди. Ушбу масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига депутатлик сўрови юборилди. Мазкур ташкилот томонидан келган жавоб хатида юқорида номи зикр этилган овуллар болалари учун умумтаълим мактаби филиалини қуриш 2018 йилги манзилли дастурга киритилганлиги қайд этилган. Айни пайтда дастур ижроси депутатлар назоратига олинган.
Муҳтарам Президентимизнинг ўтган йил 15-16 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида белгилаб берган вазифалари улкан бунёдкорлик ишларига йўл очди.
Барчамизга маълумки, мактабгача таълим соҳасини тараққий топтириш, нодавлат болалар боғчалари тизимини кенгайтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир.
Партиямиз депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам болалар боғчаларининг қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатини яхшилаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, таълим-тарбия ишларини яхшилаш мақсадида малакали педагог ва махсус мутахассисларни жалб этиш каби масалалар юзасидан ўрганишлар олиб боришмоқда.
Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, депутатларимиз ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг йигирманчи сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари М.Жумановнинг «Қорақалпоғистон Республикасида мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳисоботини эшитдилар.
Бугунги кунда Қорақалпоғистонда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг 34,8 фоизигина боғчаларга қамраб олинган. Мазкур кўрсаткични янада ошириш мақсадида жорий йилнинг ўзида Давлат дастури асосида 6 та боғчада янги қурилиш, 27 та боғчани реконструкциялаш, 18 та боғчада йирик таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, давлат-хусусий шериклиги асосида 179 та болалар боғчасини янгидан ташкил қилиш белгиланган бўлиб, ушбу боғчаларни бунёд қилиш орқали 14 мингдан ортиқ болани қамраб олиш имконияти яратилади ва уларнинг сони 34,8 фоиздан 47,2 фоизга етади. 2021 йилга келиб болаларни боғчага қамраб олиш кўрсаткичини 95-100 фоизга етказиш назарда тутилмоқда.
Сессияда депутатларимиз мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш йўналишида ишлаб чиқилган “йўл харитаси”га ўз таклифларини киритиб, тегишли қарор қабул қилинишига эришдилар.
Нурлибек МИРЗАМУРАТОВ,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Адолат” социал-демократик партиясининг бугунги кундаги тараққиёт омиллари нималарда, деб ўйлайсиз?...
01 янв 1970
Мамлакатимиз ўз мустақил тараққиётининг йигирма олтинчи йилига қадам қўйди. 
01 янв 1970
Аввало, шуни айтиш керакки, Шўрчи тумани Сурхондарё вилоятининг чекка, тоғолди ҳудудларидан бири, бу ерда 200 мингдан ортиқ киши истиқомат қилади.&...
01 янв 1970
Ижтимоий ҳимоя, адолат тамойилларини жамиятда қарор топтириш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар сир...