Сессия қарори қандай ижро этилмоқда?

/
Республикамиз тараққиётининг янги босқичида сиёсий партияларнинг масъулияти тубдан ортмоқда. Фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларни бартараф этиш жамиятда адолат тамойили ва қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.
2017 йилнинг декабрь ойида халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи ташаббуси билан давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни архив муассасаларига топшириш, вилоятда ушбу соҳага оид қонунчиликка амал қилиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисидаги масала сессияда муҳокама этилиб, қабул қилинган қарор ижрога йўналтирилган эди.
Яқинда партия депутатлик гуруҳи ташаббуси билан мазкур қарор ижроси қай даражада олиб борилаётгани тўғрисида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича” доимий комиссияси йиғилишида Хоразм вилояти давлат архиви директори Икром Худайбергановнинг ҳисоботи тингланди.
Таъкидланганидек, партиянинг вилоят, шаҳар, туман кенгашлари фаоллари, депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда архив муассасалари масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ жойларга чиқиб, вилоятда архив иши ва иш юритиш ҳолати юзасидан атрофлича ўрганиш ўтказганидан кейин бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Урганч шаҳар, Урганч, Янгибозор, Хонқа, Гурлан ва Хива туманлари Идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари (ИХҲШТҲ) архивлари шарт-шароитлари яхшиланди. Урганч шаҳар ИХҲШТҲ архивининг маблағлари ҳисобига 400,0 минг сўмга стенд кўргазма воситалари тайёрланиб, фуқароларга кўринарли жойга ўрнатилди. 1 миллион 476 минг сўмлик қурилиш материаллари харид қилиниб, вилоят давлат архиви биносининг ташқи ва ички қисмларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди, электр тизими тўлиқ созланди. Шунингдек, Урганч туман ИХҲШТҲ архиви биносининг ички қисмида 5,0 миллион сўмлик атрофида жорий таъмирлаш амалга оширилди.
Гурлан туман ИХҲШТҲ архивида бинонинг ички ва ташқи қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди ва стенд кўргазмалар, ёритгич воситалари ҳужжатлаштирилиб фойдаланишга берилди. Стенд кўргазмалари фуқароларга кўринарли жойга ўрнатилди.
Урганч туман ИХҲШТҲ архиви биносининг ички қисмида 5,0 миллион сўмга жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди ҳамда стенд кўргазмалари, ёритгич воситалари билан таъминланди. Янгибозор туман давлат архивининг ҳужжатхоналари тартибга келтирилди. Урганч туман ИХҲШТҲ архиви биносида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари бошқа бинога кўчирилиб, мазкур архив идорасида зарур шароитлар яратилди.
Шунингдек, барча архивлар иш юритиш, меъёрий-услубий ҳужжатлар, соҳага оид қонун ва қонуности ҳужжатлари билан таъминланди. Ходимларга иш юритиш, бухгалтерия иши ва коррупцион иллатларга қарши кураш бўйича атрофлича тушунчалар ҳамда аниқ кўрсатмалар берилди. Архив муассасаларида қулай иш шароитлари яратиш билан биргаликда, бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда ходимларнинг муомала маданияти, касб этикасига риоя этиши, давлат хизматчиси деган номга доғ туширмасдан фаолият олиб бориши, мурожаатчиларнинг норозилигини келтириб чиқарадиган ҳар қандай салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилганлиги мажлисда қайд этилди.
Йиғилиш иштирокчилари бир қатор муаммолар бартараф этилганлиги, шу билан бирга, архивларда ҳали ечимини топмаган масалалар борлиги хусусида ҳам сўз юритдилар. Муҳокамалардан сўнг бу борада зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Доимий комиссия йиғилишида тегишли қарор қабул қилиниб, ижро юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.
З.АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Урганч шаҳридаги Туризм ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида “Адолат билимдони” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди....
01 янв 1970
Маълумки, маҳаллий Кенгаш депутатининг фаолияти серқирра бўлиб, қатор йўналишларни ўз ичига олади....
01 янв 1970
“Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгашида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
01 янв 1970
Жойларда аҳоли билан мулоқот қилиб, одамларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишда партия депутатларининг фаоллиги муҳим аҳамият...