Амалий ишлар электорат ишончини оширади

/
Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари партиямизнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида маҳаллалар фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, Ёшлар иттифоқи аъзолари билан ҳамкорликда маҳаллаларда фуқаролар билан бевосита учрашиб, мавжуд муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилишмоқда.
Яқинда ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги “Шалдироқ”, “Ибн Сино” МФЙлар аҳолиси билан шу мақсадда жонли мулоқот ўтказишди.
“Шалдироқ” МФЙ ҳудудида жойлашган бир нечта хонадонларда бўлиб, фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб иссиқхоналар қуриш, паррандачилик билан шуғулланиш, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди. Депутат Абдуғаффор Йўлдошев ушбу МФЙнинг ички кўчаларида йўл ҳаракатини тартибга солувчи бир неча йўл белгиларини ўрнатишда амалий ёрдам кўрсатди
Хусусан, А.Йўлдошевнинг “Ибн Сино” МФЙда ўтказган очиқ мулоқоти фуқаролар манфаатини рўёбга чиқаришда амалий аҳамият касб этди. Ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар Йўлдош Набиев, Феруза Тоғаева, Баҳор Менгтўраева ногиронлик аравачасига муҳтож эди. Депутат аралашгач, мутасадди ташкилотлар томонидан улар аравача билан таъминланди.
“Жойилма” МФЙда яшовчи фуқаролар Р.Холиёрова, А.Норқобилова, Н.Раҳматова, С.Алланазаров, Г.Бакирова, Г.Тоғаева бандлик масаласида депутат Абдуғаффор Йўлдошевга мурожаат қилишган эди, айни пайтда мазкур фуқаролар туман ободонлаштириш бўлимига ишга жойлаштирилди
Ишчи гуруҳ аъзоси Ислом Исҳоқов ҳам сайловчиларнинг ишончини оқлашга интилаётган фаол депутатлардан бири саналади. Тумандаги “Ибн Сино” МФЙда яшовчи А.Аллабердиев, Ҳ.Хидирова, ў.Маҳмудов хонадонларини газ билан таъминлашда бироз қийинчиликка дуч келишган эди. И.Исҳоқов туман газ тармоқлари корхонасига мазкур масалада депутатлик сўрови юборди. Натижада тез орада маҳалладаги хонадонларга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди.
Шунингдек, “Ибн Сино” МФЙда истиқомат қилувчи Аҳмад Хидиров ўз хонадонидаги электр ҳисоблагич эскирганлиги боис уни янгилаш ҳақида туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан огоҳлантирилган эди. Оиласи кам таъминланганлиги боис маблағ масаласи А.Хидировни бироз ўйлантириб қўйди. У мазкур муаммони ҳал қилишда кўмак сўраб депутатга мурожаат қилди. Депутат И.Исҳоқов туман электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилиб, корхона ҳисобидан фуқаро А.Хидировни электр ҳисоблагич билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатди.
“Ибн Сино” маҳалласи “Амир Темур” кўчасидаги хонадонларда яшовчи фуқаролар Дилором Тўраева, Хуршида Қурбонова фарзандлари учун 2 ёшгача ва 16 ёшгача бўлган болаларга белгиланган нафақа пулларига эҳтиёжманд эканини мулоқот чоғида депутат И.Исҳоқовга баён қилишди. Уларнинг оилавий шарт-шароити, моддий таъминоти ўрганилди, сўнгра туман ҳокимлиги ва маҳалла фуқаролар йиғинига депутатлик сўрови юборилди. Д.Тўраева, Х.Қурбонованинг фарзандларига 2 ёшгача ва 16 ёшгача нафақа пуллари тайинланди.
— Туманимизда жойлашган маҳаллаларда ўрганишлар олиб боришимиз давомида бир неча уйларда фуқаролар паррандачилик билан машғул эканини кўрдик, — дейди И.Исҳоқов. — Аксарият томорқаларда картошка, пиёз, сабзи, саримсоқпиёз ва шу каби сабзавот экинлари ўсмоқда.
Депутат Ислом Исҳоқов ташаббуси билан “Ялти” ШФЙда 4 километр, “Ибн Сино” МФЙда 3.5 километр ички йўллар асфальтланганлиги, “Озод” МФЙда яроқсиз ҳолга келиб қолган 11 та электр симёғочи депутат Асқарали Абдуллаевнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида янгисига алмаштирилганлиги туфайли аҳолига қулайликлар яратилди.
Мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда артезиан қудуқлари қазиш орқали ичимлик суви танқисроқ бўлган айрим хонадонларни сув билан таъминлаш борасида ҳам амалий ишлар қилинмоқда.
Гулшод ТУРСОАТОВА,
Сурхондарё вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан “Ҳаракатлар стратегияси – таълим ва фан соҳаси исл...
01 янв 1970
Халқимиз саломатлигини асраш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш бўйича бир қатор муҳим масалалар Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди да...
01 янв 1970
Миллий қонунчилигимиздаги ўзгаришлар, ислоҳотлар жараёнида юзага келган янги вазифалар шунга мос равишда аҳоли ўртасида тарғибот ишларини ташкил эт...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муно...