“Шахмат майдончаси”даги қизиқарли ўйинлар

/
Мактабгача таълим муассасаларида болажонлар учун яратилаётган шароитлар уларнинг соғлом ва зийрак, билимдон бўлиб улғайишларида катта аҳамиятга эга саналади.
Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Мактабгача таълим — кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятидаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларида барпо этилган янги “Шахмат майдончаси” болажонларга совға қилинди.
Вобкент туманидаги 140 ўринга мўлжалланган 1-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан туман ҳокимлиги, туман мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” боғчада тарбияланаётган болажонларга беҳад қувонч бағишлади.
— Туманимизда жами 26 та мактабгача таълим муассасаси бўлиб, улардан 2 таси хусусий, 9 та мактабгача таълим муассасаси эса капитал таъмирланган, 2 таси эса реконструкция қилинган, — дейди туман ҳокими Аскар Жаводов. — Айнан капитал таъмирланган боғчаларда “Шахмат майдончаси”ни навбатма-навбат ташкил этиш режалаштирилди. “Адолат” партияси фаоллари бошлаган бу эзгу иш вобкентликларда катта хайрихоҳлик уйғотди, ёш авлод таълим-тарбияси учун зарур бўлган ушбу ташаббус туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Фойдаланишга топширилган куниёқ янги “Шахмат майдонча”сида кичкинтойлар учун қизиқарли ўйинлар ташкил этилди. Ота-оналар, тарбиячилар мамнун бўлиб, “Шахмат майдончаси” таълим-тарбия ишига ҳам ижобий таъсир кўрсатишини қайд этишди.
Шахмат ақлни чархлайди, болада эркин фикрлаш қобилиятини шакллантиради. Боғчада барпо этилган янги “Шахмат майдончаси”нинг ҳажми катталиги (5х5) жиҳатидан ҳам болаларбоп қилиб яратилган.
Маҳбуба РЎЗИЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Вобкент тумани кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Айни кунларда наманганлик партиядошларимиз Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда фаол қатнашмоқдалар....
01 янв 1970
Даставвал шуни таъкидлаш лозимки, халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашида “Адолат” СДПнинг депутатлик гуруҳи кўпчилик овозга эга....
01 янв 1970
Жорий йилнинг 9 ойида республика иқтисодиётида ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,8 фоизга ўсди....
01 янв 1970
Беғараз донорлик акцияси партия аъзолари, хайрихоҳлар ва кўнгилли юртдошларимиз фаоллигида ўтди...