Ватан келажаги ёшлар қўлида

/
Жондор туманида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилояти ва Жондор тумани кенгашлари ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида партия соврини учун миллий спортимизнинг “ўзбек жанг санъати” бўйича туман биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамига бағишланган мазкур беллашув партиямизнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ташкил этилди.
Мусобақада иштирок этган 50 нафарга яқин спортсевар ёшлар ўзбек жанг санъатининг ўзига хос жиҳатларини қўллаб, маҳоратларини намоён қилишди.
— Спортга уч ёшимдан бошлаб қизиққанман, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ўқишга кирганимнинг ўзи мен учун катта бахт, — дейди 8 ёшли 25 кг. вазнлилар орасида биринчиликни қўлга киритган Ҳасан Ашуров. — Устозларим Ҳумоюн Фармонов, Илҳом Шарипов, Жамшид Фатуллаевлардан спортнинг ўзбек жанг санъати тури бўйича илк сабоқларни ўргандим. Тўғри, бу ҳали илк ютуғим, аммо бу ютуқ ўзимга ишончимни мустаҳкамлади. Келгусида етук спортчи бўлиб, юртимизга астойдил хизмат қилиш орзусидаман.
Мусобақа ташкилотчилари ёшларнинг қобилияти, спортга бўлган меҳри, қизиқишини кўриб, уларга эзгу тилаклар билдиришди. Юртимизда фарзандларимизнинг ўз иқтидорини намоён этиши учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, улар бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳаётда ўз ўрнини топиши, элга наф келтирадиган инсонлар бўлиб вояга етиши лозимлигини таъкидладилар.
ўолибларга спорт медаллари, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг шу йил январь ойида ўтказилган ҳисобот йиғили...
01 янв 1970
Мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини тубдан ошириб келинмоқда....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Когон шаҳрининг истироҳат боғида старт берилган “Аҳолининг тиббий мадания...