Хайрли ташаббус

/
Асакалик сафдошларимиз Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида ибратли ишларни амалга оширмоқдалар. “Асакадонмаҳсулотлари” корхонаси қошидаги БПТ фаоллари ўтказган “Сизга суянчмиз, азизлар” акцияси айни шу мақсадга қаратилди.
Тадбир доирасида БПТ аъзолари тумандаги кам таъминланган ва имконияти чекланган инсонларнинг яшаш шароитини ўргандилар. Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами нишонланаётган айни кунларда шундай инсонлар хонадонига кириб борилди. “Тувадоқ” маҳалласида яшовчи Ферузахон Юсупова ногиронлиги сабаб ўзига қулай иш тополмаётган эди. Энди у ўз хонадонида иш билан банд. Унга тикув машинаси совға қилинди.
“Файзиобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Раҳимахон Ҳасанованинг оила аъзолари ҳам саховатли инсонлардан хурсанд бўлишди. Чунки бу оила ижтимоий ҳимояга муҳтож эди. Р.Ҳасанова тикувчиликда катта тажрибага эга бўлса-да, ишлашга шароити йўқ эди.
Эндиликда унинг ҳам ўз тикув машинаси бор.
— Янги машинада тикилган илк кўйлакни кекса онамга совға қилдим, — дейди Р.Ҳасанова. — Буюртмалар ҳам кўпайди.
БПТ раиси Дилдора Мадраҳимованинг айтишича, 100 нафар партия аъзолари ўзлари яшайдиган ҳудудда шу каби хайрли ишларни амалга оширмоқда. Бундай эзгу амаллар ўксик дилларга қувонч улашиш билан бирга инсонлар ўртасида меҳр-оқибат туйғуси бардавом эканига ишонч уйғотади.
Меҳринисо КАРИМОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака тумани кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши томонидан давра суҳбати бўлди....
01 янв 1970
Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари депутатлик сўрови киритиш орқали мавжуд ...
01 янв 1970
“Гулзор” маҳалласида яшовчи Турғунжон Жўраева қўйган муаммонинг ечимини топиш вазифаси эса назорат остига олинди....
01 янв 1970
Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсат...