Эзгу қадриятлар ифодаси

/
Наманганлик сафдошларимиз Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастурий мақсад-вазифаларини амалга оширишда қатор нодавлвт нотижорат ташкилотлари билан ҳам ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ҳудудий бўлими фаоллари билан ҳамжиҳатликда турли сана ва байрамларни нишонлаш, ёши улуғ инсонларга иззат-икром кўрсатиш, уларни жамият ҳаётида фаол қатнашишга жалб этиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар яхши натижалар бермоқда.
Партиямизнинг Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси билан тузилган ҳамкорлик меморандуми ижросини таъминлаш, ҳамкорликда фаолият самарадорлигини ошириш учун яна нималар қилиш мумкин? Бу борада ишга солинмаган қандай имкониятлар бор? Вилоят партия кенгаши ҳамда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими томонидан ўтказилган амалий учрашувда шу масалалар хусусида сўз борди. “Кексаларнинг ижтимоий ҳимоясида жамоат ташкилотларининг ўрни” мавзусидаги ушбу тадбирда партия фаоллари, меҳнат фахрийлари, қатор жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирок этдилар.
Учрашувни кириш сўзи билан очган вилоят партия кенгаши раиси Исроилжон Жўраев мамлакатимизда кекса ёшдаги фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини янада ошириш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, катта авлоднинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳам шундан далолат беради. Мазкур ҳужжатда белгилаб қўйилган вазифаларни бажаришда “Адолат” СДП ташкилотлари ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар.
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими бош мутахассиси Абдурашид Болтабоев кексаларни эъзозлаш улуғ инсоний фазилат эканини таъкидлади. Айни пайтда вилоят бўйича 267 минг нафардан зиёд фахрийлар умргузаронлик қилмоқда. Улар орасида олтмишдан зиёд Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳам бор. Яқинда улардан ўн киши ҳамроҳлари билан Россия Федерациясининг Кисловодск шаҳридаги “Ўзбекистон” санаторийсига дам олиш учун жўнаб кетдилар. Бу сафарнинг барча харажатлари давлат ҳисобидан қоплаб берилади. Мақсадимиз — жойларда ёши улуғ отахон ва онахонлар ҳақидаги ғамхўрликни янада кучайтириш, уларнинг ижтимоий ҳимояланганлик даражасини янада ошириш.
Меҳнат фахрийлари, эҳтиёжманд кекса инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам кўрсатишга партия фаоллари жиддий эътибор бермоқда. Таъкидлаш жоизки, маҳаллаларда партия ташкилотлари томонидан ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирларда кўпни кўрган нуронийлар ҳам иштирок этиб келмоқда. “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорлигимиз мустаҳкамланиб бормоқда.
Тадбирда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Олимжон Ҳасанов, чортоқлик меҳнат фахрийси Жўрахон Қобулова, “Васийлик” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Ваҳобжон Иброҳимов, Косонсой ва Чуст туман партия кенгашларининг раислари Муроджон Жалилов, Содиқжон Аҳмедов ва бошқалар мазкур йўналишдаги фаолиятни янада такомиллаштириш юзасидан қатор таклифларни билдирдилар.
Тадбир ниҳоясида жамоат ишларида фаол қатнашиб келаётган бир қатор меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.
Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муно...
01 янв 1970
Партиянинг сиёсий майдонда муносиб ўрин эгаллаши ва кенг омма ўртасида нуфузи ошишида маҳаллий Кенгаш депутатларнинг фаоллиги алоҳида аҳамият касб ...
01 янв 1970
Бўш ётган майдон ва иншоотлар инвентаризациядан ўтказилиб, халққа наф келтиришга аҳд қилган тадбиркорлик субъектларига фойдаланишга берилмоқда....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар орас...