“Ақл гимнастикаси” боўчада севимли машўулот

/
Мактабгача таълим муассасалари фарзандларимизнинг онгу тафаккури ўсишида муҳим ўрин тутади. Ушбу муассасаларда кичкинтойлар учун яратилаётган шароитлар юртимиз фарзандларини соғлом ва баркамол қилиб вояга етказишга қаратилган. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ҳудудий ташкилотлари ҳам бу борада ўз амалий ишлари билан ҳисса қўшиб келмоқда.
Партиянинг Сирдарё вилоят кенгаши ташаббуси билан Мирзаобод туманидаги 3-сонли мактабгача таълим муассасасида янги барпо этилган шахмат-шашка майдончаси болажонларга туҳфа қилинди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
— “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари “Мактабгача таълим — кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида шундай хайрли ишларни амалга оширмоқда, — дейди Мирзаобод туманидаги 3-мактабгача таълим муассасаси мудири Нилуфар Эргашева. — Боғчамизда вилоят партия кенгаши ташаббуси билан шахмат-шашка майдончаси ташкил этилганлиги айни муддао бўлди. Болажонлар катта иштиёқ ва ҳаяжон билан янги майдончада дона суришмоқда. Уларнинг юзидаги қувончни кўриб, биз ҳам жуда хурсанд бўлдик. Шахмат-шашка ўйини боланинг фикрлаш доирасини кенгайтиради, унда мустақил ишлаш, ўзига ишонч кўникмасини шакллантиради. Шахмат — ақл гимнастикаси, деб бежиз айтишмайди. Партия вакилларига муассасамиз ходимлари, ота-оналар номидан миннатдорлик билдирамиз.
Тадбирдан сўнг мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида шашка мусобақаси ташкил этилди. ўолиб иштирокчиларга вилоят партия кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Яқинда ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги “Шалдироқ”, “Ибн Сино” МФЙлар аҳолиси билан жонли мулоқот ўтказишди....
01 янв 1970
Асакалик сафдошларимиз Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида ибратли ишларни ама...
01 янв 1970
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг янги Сайловолди дастури лойиҳасида суд-ҳуқуқ соҳасига доир вазифа...
01 янв 1970
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда турли соҳа ва тармоқларда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчиларнинг 45 фоизини хотин-қизлар ташкил этади....