“Кўҳна қалъа” МФЙнинг биноси борми?

/
Партия тизимида белгиланганидек, ҳар ҳафтанинг чоршанба куни “Адолат”чилар маҳаллаларга чиқиб, аҳолининг турмуш шароити билан яқиндан танишмоқдалар. Ўрганишлар натижасида фуқаролар ечим излаб келган бир қатор муаммолар бартараф этилмоқда.
Урганч шаҳар партия кенгаши қошида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари “Кўҳна қалъа” маҳалласида уйма-уй юриб, фуқаролар билан суҳбатлашдилар. Ушбу маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гавҳар Ҳасанованинг таъкидлашича, МФЙ биносининг мавжуд эмаслиги боис улар “Феруз” МФЙ биносининг 2-қаватида, ўта таъмирталаб хонада фаолият юритишмоқда.
Ўрганишлар жараёнида “Кўҳна қалъа” маҳалласининг ҳудудида МФЙ биносини қуриш учун жой борлиги маълум бўлди. Бу масала юзасидан ишчи гуруҳ раиси Рустам Болтаев Урганч шаҳар ҳокими номига депутатлик сўрови чиқаришини айтиб ўтди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари фуқаро Дилбар Қўшчанова билан кўп қаватли бинолар олдидаги боғда ишлаётган пайтида суҳбатлашди. Д.Қўшчанова тадбиркорликка қизиқиши боис, тўртинчи қаватда яшашига қарамасдан бинонинг олдидаги қаровсиз ётган ерга ишлов бериб, мўъжазгина боғ яратганлиги ишчи гуруҳ эътиборини тортди.
Фаоллар мулоқотлар жараёнида маҳаллада истиқомат қилаётган Султонмурод Атамуратов билан суҳбатлашганда у турмуш ўртоғи Султонпошша Полвонованинг бир неча йиллардан буён оғир хасталик билан оғриб, дори-дармонларнинг нархи баландлиги сабаб вақтида даволана олмаётгани тўғрисида баён этди.
Депутат Рустам Болтаев Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига депутатлик сўрови киритиб, унинг муолажа олиши учун кўмаклашишга ваъда берди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мавлуда опа тақдир тақозоси билан саломатлигини йўқотиб, 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолганида ҳам умидсизликка тушиб, ғам-андуҳ чекмади....
01 янв 1970
Айни кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий кенгашларининг навбатдаги пленумлари бўлиб ўтмоқда....
01 янв 1970
Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари электорат ишончини оқлашга астойдил интилмоқда. ...
01 янв 1970
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бирдан-бир муҳим асоси бу юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикдир....