Фуқаролар Сайловолди дастури билан танишди

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар кенгаши фаоллари маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари ва ташкилотларда тарғибот тадбирлари ўтказиб, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, партия платформаси ҳамда сайлов кампанияси жараёни ҳақида фуқароларнинг билимларини бойитиб келмоқда.
 
— Маҳалламизда “Адолат” партияси ҳамкорлигида сиёсий ўқувлар, юзма-юз мулоқотлар ташкил этиб келмоқдамиз. Бугун ташкил этилган тадбир ҳам аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланишга ва албатта, муносиб номзодга овоз беришга ёрдам беради, — дейди “Тадбиркорлар” МФЙ хотин-қизлар ва оилалар билан ишлаш бўйича мутахассиси Лола Равшанова.
 
Албатта, партия дастуридаги энг муҳим мақсад ва вазифалар жойларда амалиётга жорий этилиши, улар холисона, танқидий ўрганилиши, умумлаштирилиши ва ижобий тажриба сифатида барча ҳудудлардаги партия кенгашлари, депутатлик гуруҳларига тавсия этилиши лозим. Чунки партия аъзолари бир-биридан ўрганиб, бир-бирини қўллаб-қувватлаб ҳаракат қилса, жамиятда адолатли, фаровон ҳаётни таъминлашга кўмаклашувчи сиёсий кучга айланади.
 
Самарқанд вилоят кенгаши матбуот котиби


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Самарқанд вилоят партия кенгаши сайлов штабига ҳар куни ўнлаб кишилар ташриф буюришади....
01 янв 1970
Жамиятимизнинг барча соҳалари босқичма-босқич ислоҳ этилаётган ҳозирги даврда энг муҳим ва долзарб ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича с...
01 янв 1970
Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг янги лойиҳаси “Адолатли қайнона”, деб аталади....
01 янв 1970
Фуқароларнинг дарду ташвишларини эшитиб, хулоса чиқариш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этиш ҳар биримизнинг зиммамизга  масъул...