Коллеж битирувчиси — меҳнат бозорида муносиб рақобатчи

/
Замондошимиз — Самарқанд туманидаги “Гулобод” касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Азиза Усмонова “Президент асарларининг энг яхши билимдони” мавзусида ўтказилган вилоят кўрик-танловида ғолиб деб топилди. Коллежда бўлғуси касб сирларини пухта ўзлаштириш билан бирга ўз сиёсий билимларини ошириб бораётган, “Адолат” СДП аъзоси Азизага вилоят ҳокимлигининг энг зукко ўқувчисига аталган қимматбаҳо совғаси топширилди.
Самарқанд туманидаги 5 та ўрта махсус касб-ҳунар коллежини бу йил 1558 нафар ўқувчи 28 та мутахассислик бўйича битириб чиқади. Уларнинг аксарияти ўз бизнес лойиҳалари билан меҳнат бозорида муносиб рақобатчи бўла олишларини исботлашган. Ёшларнинг бизнес лойиҳасида боғдорчиликда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишдан тортиб, қишлоқда интернет, сервис хизматларини йўлга қўйиш, балиқчилик, асаларичиликни ривожлантиришгача бўлган долзарб таклифлар ўз аксини топганлиги билан эътиборлидир.
Дарвоқе, фақат шу йил ҳисобидан туманда коллеж битирувчиларининг 10 та инновацион кичик корхонаси ташкил этилиб, улар ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан буюртмачилар назарига туша бошлади. Тижорат банклари билан тузилган шартномага мувофиқ коллеж битирувчиларининг тақдим этилган бизнес лойиҳаларига 2 миллиард 313 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратиш режага киритилди. Бу ёш мутахассисларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун янги имкониятлар яратилаяпти, деган гап. Ўз навбатида, тумандаги “Агромар”, “СамРосХолод”, “Гулобод мебель” сингари ўндан ортиқ йирик саноат корхоналари коллежлар билан яқин ҳамкорликда ишлаб, битирувчиларнинг ишга жойлашишлари ва яхши мутахассис бўлиб етишишларига астойдил кўмаклашмоқда.
Ёшларга кўрсатилаётган эътибор эса уларнинг иқтисодиётни ривожлантириш йўлидаги таклифларини рўёбга чиқаришга, меҳнат бозорида муносиб рақобатни шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ,
«Adolat» мухбири
Суратда: тумандаги агросаноат касб-ҳунар коллежининг битирувчи механизаторлари.
 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Қорамоллардан йилига ўртача 400 бош насл олинган тақдирда ҳам бу шунча миқдорда импортни камайтириш ҳисобига 1 миллион евро маблағни иқтисод қилиш ...
01 янв 1970
“Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик-тижорат томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўлами йилдан-йилга кенгайиб бормоқда....
01 янв 1970
“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ томонидан 1809,1 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар сарфланди...
01 янв 1970
Сўлим табиати, мусаффо ҳавоси, айниқса, ерининг унумдорлиги жиҳатидан Фарғона жаннатмонанд юртимизнинг бетакрор гўшаларидан биридир. ...