Хатирчида янги корхона ишга тушди

/
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги бутун мамлакатимизда кенг нишонланаётган айни кунларда Навоий вилояти Хатирчи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан яна бир янги корхона ишга туширилди. “Navoiy Food Invest” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “8 март – Хатирчи” тикувчилик фабрикаси фаолиятини бошлади.
Мазкур фабрикани ишга тушириш учун “Қишлоққурилиш банк”нинг Навоий минтақавий филиали 3 миллиард ва “Navoiy Food Invest” МЧЖнинг 5 миллиард сўмлик маблағи жалб этилди. Натижада фабрика жойлашган бино тўлиқ қайта таъмирланди. Хориждан 160 та дастгоҳ келтирилди. Ишлаб чиқариш ҳам хориж технологияси асосида йўлга қўйилади.
Ушбу фабрика ишга туширилиши муносабати билан 355 та янги иш ўрни яратилди. Шуниси аҳамиятлики, бу ерда асосан танлов асосида ишга қабул қилинган маҳаллий хотин-қизлар икки сменада меҳнат қилишади. Уларнинг самарали меҳнат қилиши учун ошхона, кийиниш ва ювиниш, тиббиёт хоналари мавжуд.
“Navoiy Food Invest” масъулияти чекланган жамияти бош директори Маҳмуд Ҳалимов корхонада асосан ёшлар меҳнат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Энг муҳими, маҳаллий хомашёдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган тайёр трикотаж маҳсулотларининг асосий қисми экспорт қилинади. Шу сабабли корхонага дунёнинг етакчи фабрикаларидан мутахассислар жалб этилиб, ходимлар учун маҳорат дарслари ўтказилади. Айни пайтда корхонада буюртма асосида 15 турдаги болалар кийимлари тайёрланмоқда.
Ойига 4-5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариши режалаштирилаётган корхонанинг очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокимлиги вакиллари, вилоятнинг таниқли тадбиркорлари, маҳаллий аҳоли вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.
Маросимда Навоий вилояти ҳокими, сенатор Қ.Турсунов сўзга чиқиб, мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йўл очилгани, мазкур корхона ушбу сиёсатнинг яққол намунаси эканлиги, бу каби янги лойиҳалардан яна бир нечтаси инвесторлар томонидан режалаштирилаётганлигини қайд этиб ўтди.
Замонавий тикув дастгоҳи билан жиҳозланган корхонанинг дастлабки ишлаб чиқариш жараёни тадбир меҳмонлари ва иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
Қаноат СУЛТОНОВА,
халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Таъкидлаш жоизки, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш технологияларини жорий этиш ва тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш бугунги кунда муҳ...
01 янв 1970
Бошқа соҳаларда бўлгани каби автомобиль транспорти тизимида ҳам хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оши...
01 янв 1970
Самарқанд вилоятида кўп тармоқли фермер хўжаликлари базасида қорамолчилик, паррандачилик, асаларичилик билан бир қаторда балиқчиликни ривожлантириш...
01 янв 1970
Андижон вилоятида зукколиги ва билимдонлиги билан тенгдошларига намуна бўлиб келаётган йигит-қизлар кўпчиликни ташкил этади. ...