Намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилишига

/
“ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ БАНК” АТБ ТОМОНИДАН 1809,1 МИЛЛИАРД СЎМДАН ОРТИҚ МАБЛАҒЛАР САРФЛАНДИ
Жорий йилнинг 17 декабрь куни Миллий матбуот марказида “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки томонидан “Қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши дастурларида “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ иштироки” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда қайд этилдики, 2017-2018 йил дастурлари доирасида арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштириш мақсадида жами 4 085,2 миллиард сўм, шу жумладан, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ томонидан 1809,1 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар сарфланди. Сарфланган маблағларнинг 445,8 миллиард сўми аҳоли маблағлари, 1 363,3 миллиард сўми банк томонидан ажратилган имтиёзли ипотека кредити маблағлари ҳиссасига тўғри келади.
2018 йил дастуридан бошлаб намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган арзон уй-жойларни олиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлда қабул қилинган “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда:
— 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида фоиз тўлаш шарти билан ипотека кредитлари ажратилиши;
— қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун уй қурувчиларга дастлабки бадал:
0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли ва икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) арзон уй-жойлар учун — 10 фоиз миқдорида;
0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3, 4 ва 5 хонали арзон уй-жойлар учун — 25 фоиз миқдорида бўлиши белгиланган эди.
2018 йил 24 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ, 2019 йил дастуридан бошлаб республикамиз қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилиши “Обод қишлоқ” дастури билан ўзаро уйғунликда ташкил қилиш белгиланди. Бунда:
“Обод қишлоқ” дастурига киритилган аҳоли пунктларида, шунингдек, аҳолиси зич бўлмаган ва зарур муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминланмаган ҳудудларда 0.02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар;
“Обод қишлоқ” дастурига киритилган аҳоли пунктларида, шунингдек, аҳолиси зичлиги юқори бўлган ва зарур муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминланган ҳудудларда тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар қурилиши кўзда тутилган.
2018 йил 1 июлидан 31 декабрга қадар имтиёзли ипотека кредити — уч йилдан иборат имтиёзли давр билан ажратилиши белгиланган бўлса, 2019 йил 1 январдан бошлаб, ушбу имтиёзли ипотека кредитининг имтиёзли даври икки йилдан иборат бўлиши белгиланди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши дастурларида “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ иштирокига доир масалалар, хусусан, қишлоқ қурилишини кредитлаш йўналишида банк томонидан ажратиладиган ипотека кредитларини расмийлаштириш тартиби бўйича зарур маълумотлар берилди ва журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Коммуникациялар ва жамоатчилик билан ишлаш бошқармаси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ривожланган корхоналар фаолияти ҳақида сўз юритилганда кўпинча хорижий давлатлардан келтирилган ускуналар юқори натижаларга эришишда омил бўлаётган...
01 янв 1970
Бошқа соҳаларда бўлгани каби автомобиль транспорти тизимида ҳам хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оши...
01 янв 1970
Тадбиркорлик ёки бизнес соҳасида даромад орттириш, ўзи ва ўзгалар рўзғорини фаровон қилишнинг сирлари кўп....
01 янв 1970
Самарқанд шаҳридаги “8-март” тикувчилик ишлаб чиқариш фабрикаси вилоятда енгил саноат салоҳиятини белгилаётган корхоналардан бири ҳисоб...