Таклифлар рўёбга чиқмоқда

/
Юртимизда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, қишлоқ ва маҳаллаларда яшаётган фуқаролар ҳолидан хабар олиш, камчиликларни жойида бартараф этиш, одамлар ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш давлат идоралари, раҳбар ходимларнинг ҳамда жамоат ташкилотларининг устувор вазифасига айланган.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қарши шаҳар кенгаши фаоллари ва депутатлар “Буюк Турон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларда бўлиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилдилар.
— Мулоқот чоғида фуқароларни ўйлантириб келаётган бир қатор муаммолар аниқланди, — дейди халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси Тоштурди Тўраев. — Таҳлилларда шу нарса маълум бўлдики, маҳалла аҳолисини ички йўлларнинг носозлиги, тадбиркорлик қилиш учун ер, кредит олиш муаммолари қийнамоқда. Ушбу мурожаатларнинг аксариятини маҳалла, шаҳар миқёсида ҳал этишга эришдик. Ички йўллар ҳолатини яхшилаш юзасидан “Йўлқурилиш” вилоят бошқармасига депутатлик сўрови юбордим. Мурожаат қилган бошқа фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредит олиб, иссиқхона ташкил этиш, паррандачилик, чорвачилик, балиқчиликни йўлга қўйиш, лимон, ёнғоқ экиб, қўшимча даромад олиш юзасидан тушунчалар бердик.
— Мурожаатим тезда ўрганилиб, банкдан кредит олиш ва асаларичилик, паррандачиликни йўлга қўйиш, иссиқхона ташкил этишимда “Адолат” партияси фаоллари ва депутат Тоштурди Тўраев ёрдам берганидан мамнунман, — дейди маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Зокир Раҳимов. — Энди оиламиз аъзолари ҳам тадбиркорлик билан шуғулланиб, юртимиз равнақи, бозорларимиз тўкин бўлишига ҳисса қўшамиз.
Партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Собир Аҳмедов бошчилигидаги ишчи гуруҳининг “Сойбўйи” маҳалласи аҳли билан ўтказган юзма-юз мулоқоти ҳам ғоят самарали кечди. Ишчи гуруҳ аъзолари 50 га яқин хонадонларда бўлиб, аҳолини ўйлантириб келаётган турли масалалар ва таклифларни ўргандилар. Муҳими, ўртага ташланган муаммолар ечими бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
— Аҳолининг дарду ташвишларини тинглаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган учрашувларда фуқаролар кўпдан буён суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш муаммо бўлиб келаётганини айтишди, — дейди Собир Аҳмедов. — Ушбу масалада Чироқчи “Тумангаз” филиали раҳбари номига депутатлик сўрови юбордим, мазкур корхона мутасаддилари тезда муаммони бартараф этишди. Айни пайтда хонадонлар суюлтирилган газ баллонлари билан узлуксиз таъминлана бошлади.
Таъкидлаш жоизки, юзма-юз мулоқотларда фуқаролар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир бир қатор фойдали таклиф ва мулоҳазалар ҳам билдирилмоқдалар.
Шунингдек, ўузор, Муборак туманларида партия фаоллари ўтказган очиқ мулоқотларда ҳам аҳолининг ҳар бир мурожаати эътиборга олиниб, фуқароларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Адҳам САЙНИЯЗОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят кенгаши ижрочи котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Дарҳақиқат, жонажон Ўзбекистонимизнинг ёруғ истиқболини толеи нурли фарзандларимиз тимсолида кўрамиз....
01 янв 1970
Замондошимиз — Самарқанд туманидаги “Гулобод” касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Азиза Усмонова “Президент асарларининг энг яхши б...
01 янв 1970
Бугунги кунда банк тизимида мижозлар учун қулай имкониятлар яратиш учун катта саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Айниқса, уларнинг ўзаро ҳамкорликда ...
01 янв 1970
Тоза табиатни асраш, атроф-муҳитга эътиборли бўлиш, ободонлаштириш ишларини кенгайтириш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаб, самарали фойдаланиш бугун...