Фермернинг қандолатпазлик цехи

/
Тайлоқ туманида аграр соҳани ривожлантиришда, боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликда интенсив технологияларни қўллаб юқори ҳосил ва даромад олишда ёш фермерлар ташаббускор бўлишмоқда. Туманнинг “Сочак” қишлоғида жойлашган “Чаросой Шоҳрухбегим” фермер хўжалиги раиси Жаҳонгир Бердиев ана шундай изланувчан ёшлардан.
Жаҳонгир уста боғбонлар маслаҳатига амал қилиб, 4,5 гектар майдонда интенсив боғ ташкил этди. Серҳосил ва тезпишар ток, олма, гилос кўчатларини саралаб экди. Кўчатлар агротехника қоидалари асосида парваришланаётгани туфайли боғ ва токзорлар мўл ҳосилдан нишона бермоқда. Тадбиркор йигит дала-деҳқончилик юмушлари билан кифояланмай, ўз фермер хўжалиги ҳудудида қандолатпазлик цехи ҳам очди. Бу ерда айни пайтда 8 киши доимий иш билан банд. Савдо тармоқларига ҳар куни 500-600 килограмм 15 турдаги сифатли маҳсулот етказиб берилмоқда. Шу биргина қўшимча корхона ҳисобига фермер ойига 30-40 миллион сўм даромад топмоқда. Жаҳонгир Бердиев дастлабки ютуқлардан руҳланиб, шу йилнинг ўзидаёқ асаларичилик, балиқчиликни йўлга қўйиш орқали фермер хўжалигининг молиявий имкониятларини янада кенгайтириш ниятида.
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Тадбиркорлик бугун ёки кеча пайдо бўлган соҳа эмас. Унинг шаклланиш тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади....
01 янв 1970
Ривожланган корхоналар фаолияти ҳақида сўз юритилганда кўпинча хорижий давлатлардан келтирилган ускуналар юқори натижаларга эришишда омил бўлаётган...
01 янв 1970
Корхонада жорий этилган энг янги замонавий технологиялар ва ҳамма учун бир хилда яратилган қулай ижтимоий шарт-шароитлар эса меҳнат унумдорлигига, ...
01 янв 1970
Нимаики яхшиликлар бўлса, аввало, фарзандларимизга раво кўрамиз.