Сайловга тайёргарлик ишларида депутатлар фаол қатнашмоқда

/
Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Олтинкўл туманида ҳам шу йилнинг май-июнь ойларида бўлиб ўтадиган муҳим ижтимоий тадбир — фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам ушбу сайловга тайёргарлик ишларида фаол иштирок этмоқда.
Дастлаб партия депутатлик гуруҳи йиғилишида бу муҳим ижтимоий-сиёсий тадбир жараёнларида депутатлар ва партиядошларимизнинг иштирокини таъминлаш ҳақида фикрлашиб олинди. Айни пайтда тумандаги фуқаролар йиғинларида тузилган ишчи гуруҳлари таркибида депутатлар ҳам борлигини таъкидлаш жоиз. Улар жойларда вакиллар сайлаш юзасидан йиғилишлар ўтказаяптилар. Номзодлар бўйича билдирилган таклифлар асосида тайёрланган ҳужжатлар «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддасига биноан туман кўмаклашувчи комиссиясига тақдим этилмоқда.
Маълумки, фуқаролик жамиятида аҳолининг турмуш фаровонлиги, иш билан бандлиги, кучли ижтимоий ҳимоя, тадбиркорликни ривожлантириш каби муҳим масалалар, аввало, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан ҳал этилади. Демак, ушбу мақсадларнинг амалга оширилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бўлмиш маҳалла институти ҳам муҳим ўрин тутади. Юртимизда фуқаролар мустақил фаолиятининг ноёб шакли бўлган маҳалла институти йил сайин такомиллашмоқда.
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририда аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини кучайтириш, жамоатчилик назорати соҳасидаги функцияларини янада кенгайтириш, маҳаллани хусусий тадбиркорлик, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш марказига айлантириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Бундай устувор мақсадларга эришиш учун фуқаролар йиғинлари мутасаддилари чуқур билим, бой ҳаётий тажриба, бошқариш ва мақбул қарорлар қабул қилиш лаёқатини ўзида мужассам этган бўлишлари лозим. Шу нуқтаи назардан олганда, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг мантиқий давоми саналади. Янги таҳрирдаги қонун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тизимини уларга қўйилаётган янгича талаблардан келиб чиқиб, янада такомиллаштириш ва энг муносиб номзодларни танлаб олишга хизмат қилади.
Сайлов қонун талабларига мос равишда, очиқ-ошкора ва адолатли ўтказилишини таъминлашга қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Фуқаролар йиғинлари идоралари ва маҳалла гузарларига аҳолини сайловларда фаол иштирок этишга чорловчи тарғибот воситалари қўйилди. Оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда чиқишлар ташкил қилинмоқда. Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, таклиф ва мулоҳазалари билан яқиндан танишиш мақсадида сайлов штабида доимий навбатчилик ҳамда ишонч телефони хизмати йўлга қўйилгани ҳам ўз самарасини бермоқда.
Бўлажак сайловда туман бўйича 64 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг 550 нафардан зиёд маслаҳатчиси сайланиши кутилмоқда. Албатта, энг муносиб номзодларнинг сайланишига эришиш юртимиз янада обод, турмушимиз фаровон бўлишига хизмат қилади.
Фахриддин ПАРПИЕВ,
халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши депутати, Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабанинг 74 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман....
01 янв 1970
Хоразмда Ўзбекистон халқ артисти, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланмоқда....
01 янв 1970
Миллий матбуот марказида матбуот анжумани ташкил этилди.
01 янв 1970
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш уларнинг мурожаатлари нечоғлик ҳал этилишида яққолроқ намоён бўлади....