Изчил, прогрессив ташқи сиёсат — миллий манфаатларимизга мосдир

/
Маълумки, мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг самаралари замирида юртимизда, умуман, минтақада ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ётади. Ана шу хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли бугунги юксак натижалар қўлга киритилмоқда. Мамлакатимизнинг бу борадаги натижалари давлатимиз раҳбарининг 25-26 апрель кунлари Россия Федерацияси Президенти билан бўлиб ўтган музокараларида ҳам яна бир бор эътироф этилди.
Дарҳақиқат, ташриф давомида бўлиб ўтган очиқ, самимий мулоқот чоғида икки давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ҳарбий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалар қатори нафақат қўшни давлатлар, балки бутун минтақа учун хавф туғдириши мумкин бўлган Афғонистон муаммосига ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар. Иккала давлат етакчилари Афғонистонда БМТ шафеълигида фаолият олиб борувчи кенг аксилтеррор коалициясини тузиш, эҳтимолдан холи бўлмаган ҳалокатларнинг олдини ўз вақтида олиш лозимлигини қайд этдилар. Ўзбекистон раҳбари афғон муаммосини Россиянинг иштирокисиз ҳал қилиб бўлмаслигини, шу боис музокаралар жараёнига Россия Федерацияси вакиллари ҳам, албатта, таклиф қилиниши лозимлигини таъкидлади.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистон афғон муаммосига нисбатан доимо ўзининг принципиал ёндашувини билдириб, ушбу муаммонинг ҳарбий ечими йўқлигини таъкидлаб келган. Мамлакатимизнинг ушбу қатъий позициясини давлатлар раҳбарлари орасида биринчи бўлиб Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2008 йил август ойида Бухарестда бўлиб ўтган НАТО Саммитида тилга олган эди. Бугунги кунда ушбу позициянинг ниҳоятда тўғрилигини бошқа хорижий давлатлар ҳам эътироф этмоқдалар.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикасининг изчил, прогрессив ташқи сиёсати халқимизнинг туб миллий манфаатлари билан ўзаро ҳамоҳангдир. Бундай ташқи сиёсат 2012 йил қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунга ҳар томонлама мос келади.
Минтақамизда мураккаб вазият сақланиб қолаётган, узоқ ва яқин атрофимизда турли қарама-қаршиликлар тобора кучайиб бораётган бир шароитда мамлакатларимиз тинчлиги ва фаровонлигини сақлаш, ён-атрофимиздаги давлатлар ва халқлар билан ўзаро бир-бирини тушуниш ва ҳамжиҳатликда яшаш учун шарт-шароитларни таъминлашга қаратилган ана шундай ташаббуслар доимо қўллаб-қувватланиб келган.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, давлатимиз раҳбарининг Россия Федерациясига амалга оширган мазкур ташрифи ва унинг доирасида ўтказилган мулоқотлар минтақамизда тинчлик ва хавфсизликни янада мустаҳкамлашда ҳам муҳим ўрин тутади.
Қодир ЖЎРАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Кат” маҳалласи аҳли билан бўлиб ўтган учрашув иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди....
01 янв 1970
Мен Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, “Қизилпета” МФЙ Гулистон кўчасидаги 56-уйда яшайман. ...
01 янв 1970
Ўзим яшайдиган аҳоли пунктига яқин жойдаги нотариал идорага Тошкентдаги квартирамнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун маслаҳат сўраб му...
01 янв 1970
Пайшанба — жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни