Ватан келажаги ёшлар қўлида

/
Бекобод шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб пойтахт вилоятида 2001-2005 йилларда туғилган болалар ўртасида эркин кураш бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Қатор ҳомий ташкилотлар кўмагида ташкил этилган бу тадбирда бекободлик қаҳрамон металлургларнинг ҳам хотираси ёдга олиниб, уларнинг Ватан, эл-юрт олдидаги хизматлари эътироф этилди. Шу билан бирга, мамлакатимизнинг гигант корхоналаридан бири бўлган “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти жамоасининг юртимиз истиқболи йўлида амалга ошираётган ишлари, мустақилликни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ёшларнинг кўплаб тадбирлари ўтказилаётган, уларнинг камолотига хизмат қилаётган мазкур спорт иншооти жамоанинг истиқлол йилларида янги авлод вакилларига қилган муносиб совғасидир. Барча қулайликларни ўзида мужассамлаштирган мажмуа замонавий кўриниши ва ўзига хослиги билан кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ёшлар билан яқиндан иш олиб бораётган Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят кенгаши ана шундай беллашувларнинг ташкилотчисига айланмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Бекобод шаҳар ҳокимлиги вакиллари, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ходимлари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган мазкур тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят кенгаши раиси ўринбосари Азиза Қурбонова кириш сўзи билан очди. Қайд этилганидек, спортнинг муҳим турларидан бири — эркин кураш билан мунтазам равишда шуғулланиш ёшларни чиниқтиради, иродасини мустаҳкамлайди.
Партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасидаги мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапованинг “Партия ёш спортчиларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш тарафдоридир” мавзусидаги маърузаси ёш спортчилар диққатини жалб этди. Таъкидланганидек, юртимизда ёш авлоднинг камол топиши, ўзи истаган касб эгаси бўлиб етишиши, ёқтирган машғулоти, спорт турлари, турли фанлар бўйича ташкил этилган тўгаракларда фаол қатнашиши учун барча шароитлар яратилган. Билимларни чуқур эгаллаб, спорт билан шуғулланаётган ёшлар мамлакатимизда кечаётган сиёсий жараёнларга ҳам асло бефарқ эмас. Партиямиз ёшларга жамиятнинг ҳал қилувчи кучи сифатида қараб, уларни ягона ва эзгу мақсад йўлида тарбиялаш ғояларини илгари сурганлиги ёш сафдошларимиз сафи кенгайишига туртки бўлмоқда. Чинакам халқ иши, Ватан тараққиётига бел боғлаган “Адолат” СДП ёшларга доимо катта эътибор бериб келади. Партия томонидан ёшларнинг фаоллигини ошириш, дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган тадбирлар, кўрик-танловлар, семинар-тренинглар мунтазам ўтказиб келинади. Янги авлод вакилларинининг инновацион ғоя ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда спортнинг ўрнини кенгайтиришга катта эътибор берилмоқда. Партиянинг адолатга йўғрилган халқчил ғоялари “Ёш адолатчилар”ни руҳлантириб, эл-юрт олдидаги масъулиятини оширмоқда.
250 нафардан зиёд мухлисларни бағрига олган “Ёшлик” спорт мажмуасида икки кун давомида адолат тамойилларига мос ўтган мусобақаларда ғолиб чиққан ёшларга Тошкент вилоят партия кенгаши ва ҳомий ташкилотларнинг совғалари топширилди.
Рустамжон АҲМАДАЛИЕВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Миллий матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Урганч шаҳар тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Урганч шаҳар ташкилоти томонида...
01 янв 1970
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИ САЙЛАШ ТЎҒРИСИДА
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ХМТ ўртасида изчил мулоқот олиб борилаётганлиги тегишли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни такомиллаштиришга ...