Маҳалла хусусий тадбиркорлик ва бизнес марказига айланмоқда

/
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан «Маҳаллаларни хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви мутасаддилари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, пойтахт ҳамда Тошкент вилоятидаги фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари, журналистлар иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантиришга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланган.
Бугунги кунда мамлакатимизда оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун барча асослар яратилган. Хусусан, маҳаллаларда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда оилавий корхоналарга қулайлик ва имтиёзларни кўзда тутган Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниши катта аҳамиятга эга бўлди.
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши, шу асосда Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан фуқаролар йиғинлари қошидаги асосий йўналишлар бўйича комиссиялар, хусусан, Тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссиянинг намунавий низомлари тасдиклангани маҳаллаларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик марказига айлантиришда дастуриламал бўлмоқда.
Республикамизнинг барча маҳаллаларида фаолият юритаётган Тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссиялар аъзолари ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг мавжуд имкониятлари, муайян фаолият турлари билан шуғулланиш истагини инобатга олиб, тадбиркорлик фаолиятини қонун ҳужжатлари талаблари асосида самарали ташкил этиш ва амалга ошириш, шу жумладан, шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кичик корхоналар, сартарошхоналар, пойабзал таъмирлаш устахоналари, ҳунармандчилик цехлари ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи бошқа корхоналарни ташкил этиш ва қайта ташкил этиш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириб келишмоқда.
Бундан ташқари, оилавий бизнес ва тадбиркорлик тармоқлари ривожланиб, саноат марказига айланган маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари кўмагида саховатпеша тадбиркор ва ишбилармонлар томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ободончилик, кўкаламзорлаштириш ва бунёдкорлик ишлари кенг қулоч ёзяпти. Бунинг натижасида қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб, барча шарт-шароитлар яратилмоқда, аҳолининг турмуш фаровонлиги ошиб, эртанги кунга ишончи мустаҳкамланмоқда.
Шунингдек, бугунги кунда 8484 та фуқаролар йиғинида «Маслаҳат марказлари» фаолияти ташкил этилган. Ушбу марказлар томонидан ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва преференциялардан хабардор этиш, уларга қисқа муддатли ўқув курслари ўтказиш, ёшларни ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасаларга ишга жойлаштириш ва ҳунармандларга бириктиришдек масъулиятли вазифалар амалга ошириб келинмоқда.
Томорқадан самарали фойдаланиш борасида ҳам сезиларли натижаларга эришилмоқда. Республикадаги 9764 та маҳаллада 4 миллион 660 минг 549 тадан ортиқ хонадонларнинг 412 минг 436 гектар экин майдони мавжуд. Томорқаларга сабзавот, картошка, полиз, дуккакли экинлар экилмоқда. Қувонарлиси, тўрт-беш сотихли иссиқхонадан олинаётган даромад миқдори йилига 10-12 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Бугунги кунда 6 мингдан зиёд фуқаролар йиғинларининг гузарларида умумий овқатланиш, новвойчилик, қандолатчилик, сартарошлик, тикувчилик, таъмирлаш ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият юритмоқда.
Шунингдек, тадбирда айни кунларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бўлиб ўтаётган сайловларни юқорида савияда ташкил этиш бўйича «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Бобиржон ТУНГАТОВ,
«Adolat» мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон "Адолат" СДП депутатлик гуруҳи аъзолари турли соҳаларда фаолият кўрсатишмоқда....
01 янв 1970
2018 йилнинг 13-14 декабрь кунлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида воҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд...
01 янв 1970
Ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга масала бўлиб келган. ...
01 янв 1970
МАДАНИЯТ ВА СПОРТ СОҲАСИДА БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА...