Ипотека кредити олиш тартиби

/
— Яқинда турмуш қурганмиз. Ёш оилага мўлжалланган уй сотиб олмоқчимиз. Ипотека кредити асосида уй сотиб олиш тартиби қандай эканлигини тушунтириб берсангиз?
М.Самарова,
Тошкент вилояти

— Дастлаб ипотека кредити олувчи томонидан банкда очилган мақсадли жамғарма омонат ҳисобварағига кўп қаватли уйдаги квартира қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги бошланғич бадал тўланади.
Бунинг учун ёш оила доимий иш жойига ҳамда ўз фаолияти натижасидан олинадиган даромадга ёки бошқа расмий даромад манбаларига эга бўлган, ҳар иккаласи биринчи марта расмий никоҳда бўлган, ипотека кредити беришни сўраб ариза берган санага қадар ҳар бири 30 ёшдан ошмаган ёшлар бўлиши шарт.
Ёш оилаларга ипотека кредити 15 йилдан кам бўлмаган муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан банкнинг ўз маблағлари ва ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ажратилади. Йиллик фоиз ставкаси йилига кўпи билан 5 фоиз миқдорида бўлади.
Шунингдек, бадалнинг бир қисмини ёки барча суммасини ёш оила аъзолари (эр ёки хотин)нинг иш берувчиси бўлган юридик шахслар томонидан пул ўтказиш орқали ипотека кредити олувчи ёш оила аъзоси номига очилган мақсадли жамғарма омонат ҳисобварағига ўтказиб берилиши мумкин.
Гўзал АТАЖОНОВА, Зангиота туман ФҲДЁ бўлими инспектори

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ота-онам вафотидан кейин биз фарзандларга уларнинг мол-мулки мерос бўлиб қолди.
01 янв 1970
Тарихчи олим Рустамбек Шамсутдинов 80 ёшга тўлганига ишонгинг келмайди. Чунки у киши ғайрат-шижоатда ёшлардан қолишмайди....
01 янв 1970
Мен хусусий корхонага мутахассис бўлиб ишга кирмоқчиман. Корхона раҳбари иш вақти ва дам олиш вақтини ўзи мустақил белгилашини айтмоқда....
01 янв 1970
Улуғ донишманд, немис адиби Гётенинг фикрлари асрлар оша инсониятни табиатга тўғри муносабатда бўлишга ундаб келади....