Ҳуқуқий маслаҳатхона

/
— Биз ишлаб чиқариш цехини қурмоқчимиз. Айтинг-чи, ушбу операцияга қандай тартибда қўшилган қиймат солиғи солинади?
А.Раупов, Тошкент шаҳри

— Цехни қуриш асосий воситани харид қилиш ҳисобланиши муносабати билан саволингиз юзасидан икки ҳолатни кўриб чиқамиз:
- цех ўз кучи билан қурилади;
- цехни қурилиш ташкилоти қуради.
Цехни ўз кучи билан қуриш. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 199-моддаси иккинчи қисми 3-бандига мувофиқ, солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун ўз кучи билан қурилиш, монтаж, қурилиш-монтаж ишларини бажариши товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти бўлмайди. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти бўлмаган ҳолатда қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) солинмайди.
Солиқ кодексининг 218-моддаси 11-бандига кўра, ҚҚС билан харид қилинган ва цех қурилиш учун фойдаланиладиган материаллар, ишлар, хизматлар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди ва материаллар қийматида ҳисобга олинади.
Цехни бошқа ташкилот ёрдамида қуриш. Цех қурилиш ташкилотлари томонидан қурилганда корхонангизда ишларни реализация қилиш бўйича оборот юзага келмайди.
Ишларни реализация қилиш бўйича оборот қурилиш ташкилотида юзага келади. Бунда у ҚҚС тўловичиси бўлса, ҚҚСни ҳисоблаб чиқаради ва тўлайди.
Корхонангиз эса тақдим этилган ҳисобварақ-фактурага кўра бажарилган қурилиш ишлари қийматини ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тўлаши керак. Харид қилинаётган асосий воситалар, номоддий активлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари, шунингдек, молиявий ижарага, шу жумладан, лизингга топшириш учун харид қилинаётган мол-мулк бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмаслиги муносабати билан (кодекснинг 219-моддаси) цех сотиб олинишини бухгалтерия ҳисоби қиймати бўйича ҚҚС билан акс эттирасиз.
Саволга Давлат солиқ қўмитасининг давлат солиқ бош инспектори
Наталья ШМАКОВА жавоб берди.
 
— Электрон рақамли имзо учун тўловни 2015 йилнинг ноябрь ойида амалга оширганмиз. Электрон рақамли имзолар икки йил муддатга берилади, деб эшитдик. Ушбу маълумотга ойдинлик киритишингизни сўраймиз.
С.Азимова, Тошкент шаҳри

— Электрон рақамли имзо калити тўловдан қатъи назар, у олинган кундан бошлаб икки йил давомида амал қилади. Агар сиз электрон рақамли имзони, масалан, 2015 йилнинг 10 ноябрида олган бўлсангиз, ундан фойдаланган ҳолда ҳисоботларни 2017 йилнинг 10 ноябрига қадар жўнатишингиз мумкин.
Агарда сиз, масалан, электрон рақамли имзо калити учун тўловни (ЭКИҲнинг 10 фоизи миқдорида) 2015 йилнинг ноябрь ойида амалга ошириб, ундан йил мобайнида фойдаланмаган бўлсангиз, энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарганлигини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча тўловни амалга оширишингиз лозим бўлади. Электрон рақамли имзо муддати (икки йил) тугаганидан сўнг тўловни амалга оширган ҳолда янги электрон рақамли имзо калтини икки йиллик янги муддатга олиш лозим.
Саволга Давлат солиқ қўмитасининг Янги технологиялар илмий-ахборот маркази директори ўринбосари Шариф ҚАЮМОВ жавоб берди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий сайти — www.soliq.uz дан олинди. 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили
01 янв 1970
Партиялараро рақобат тобора кучаяётгани, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси ортаётгани ҳам масъулият билан ишлаш...
01 янв 1970
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14-15 октябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи воҳа аҳлини янгидан-янги марралар сари илҳомлантирди....
01 янв 1970
Манзил сари ошиққан йўловчи қоронғи кечада йўл тополмай қийналганида узоқдан милтиллаб кўринган чироқ шуъласи кўнглига таскин бериб, олға юришга ун...