Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— Яқинда биринчи марта ишга жойлашдим. Меҳнат дафтарчаси олиб келишим кераклигини айтишди.
Меҳнат дафтарчасини сотиб олиш учун қаерга мурожаат қилишим лозим?

Т.Муҳаммадиев, Тошкент шаҳри
—1998 йил 7 январда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) мувофиқ, ҳар бир корхона ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лекин штат жадвалида назарда тутилган ходимлар сонидан ошмаган ҳолда, меҳнат дафтарчалари сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақлар корхоналар томонидан маҳаллий меҳнат органларидан олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинади. Меҳнат дафтарчаларини бошқача тартибда сотиш, шунингдек, фуқароларнинг меҳнат дафтарчаларини сотиб олиши тақиқланади.
Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақларни сотиб олиш шартномасини тузиш учун корхоналар маҳаллий меҳнат органларига ёзма мурожаат қилишлари лозим. Ёзма мурожаатда штат жадвали бўйича ходимлар сони, вакант лавозимлар (жойлар) сони, шунингдек, меҳнат дафтарчаси (меҳнат дафтарчаси дубликати) ёки меҳнат дафтарчасига қўшимча варақ берилиши лозим бўлган ходимлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
Меҳнат дафтарчаси ва меҳнат дафтарчасига қўшимча варақларни корхоналар томонидан қайта сотишга ёки бошқача тартибда бегоналаштирилишига йўл қўйилмайди.
 
— Якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият кўрсатаман. Меҳнат дафтарчамга ўзим бу ҳақида тегишли ёзув киритиб, уни муҳр билан тасдиқласам бўладими?
О.Шерматов, Самарқанд шаҳри
—Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ, хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқароларнинг ҳамда деҳқон хўжаликларида ишловчиларнинг меҳнат дафтарчаларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тегишли маълумотлар киритилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат дафтарчаларига чет элда (шартнома асосида) ишлаган иш даври ҳақидаги ёзувлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўланган тақдирда, агар давлатлараро битимларда ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан тегишли маълумотномаларга асосланиб киритилади.
Фуқароларнинг чет элда (шартнома асосида) ишлаган иш даври умумий иш стажи жамланиб, яъни қайси корхонада, қайси даврда ва қайси лавозимларда ишлаган йиллари, ойлари ва кунлари умумий тарзда ёзилади.
Саволларга Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи
Мухаммад ТОШОВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳукумат портали ишга тушганидан хабардормиз. Лекин порталнинг вазифалари, ундан қандай фойдаланишни яхши билмаймиз....
01 янв 1970
— Гаров тушунчаси, гаров тўғрисидаги шартноманинг шакли ва уни рўйхатдан ўтказиш ҳақида маълумот берсангиз....
01 янв 1970
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида улуғланади.
01 янв 1970
Юртимизда барча соҳалар қатори таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан Қорақалпоғистон аҳли ҳам манфаатдор ва мамнун эканини аҳоли билан ...