Фаолиятга танқидий ёндашув ва стратегик масалалар

/
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили мамлакатимиз тараққиётида янги босқични бошлаб берди. Шу мақсадда қабул қилинган давлат дастурлари ҳамда қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашда нафақат давлат ташкилотлари, балки сиёсий партияларнинг барча даражадаги раҳбарлари, депутатлари ва фаолларидан шахсий жавобгарлик ва ташаббускорликни янада ошириш, фаолиятни тубдан такомиллаштиришни тақозо этади.
Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ҳудудий кенгашлари томонидан ўтказилаётган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг иштироки” мавзусидаги партия фаолларининг кенгайтирилган йиғилишларида партия тузилмалари фаолиятига танқидий баҳо берилиб, келгусидаги режалар аниқ белгилаб олинаётгани айни муддао бўлаётир.
ҚораҚалпоўистон. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан ўтказилган ана шундай йиғилишда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, Қорақалпоғистон ҳудудий партия кенгаши фаоллари, ФЖШМҚМИ вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Қорақалпоғистон партия ҳудудий кенгашининг фаоллари, депутатлик корпуслари ҳамда қуйи ташкилотлари иш самарадорлигини кучайтириш, мамлакат тараққиётининг янги босқичида партия ташкилотлари олдида турган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида фуқароларнинг ҳар бир мурожаатига ҳозиржавоблик билан ёндашиш, халқ билан юзма-юз мулоқот қилишни барча бўғиндаги партия ташкилотлари ва депутатларнинг иш услуби ҳамда фаолият йўналишларининг устувор вазифаси этиб белгилашдан иборат бўлди.
Таъкидланганидек, Президентимизнинг шаҳар ва туманлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш, таҳлил этиш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида тегишли раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитиш тизимини жорий этиш борасидаги таклифлари парламентнинг ва депутатларнинг халқ билан янада яқинлашишига, самаралироқ мулоқотга киришишига, одамларнинг дардини эшитишга, жойлардаги ижро ҳокимиятининг масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.
— Ривожланишнинг мутлақо янгича ёндашув ва тамойиллари асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Президентимиз фармони мамлакатимизни 2017-2021 йилларда тараққий эттиришнинг бешта устувор йўналишини белгилаб берди, — деди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Барлиқбай Пренов. — Ушбу дастурий ҳужжатда партиямиз Сайловолди дастурида илгари сурилган кўплаб вазифалар ўз ифодасини топганлиги ҳам бизни унинг ижросида янада фаол иштирок этишга ундайди. Айниқса, ижтимоий соҳада аҳоли саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш, дори воситалари нархини назорат қилиш, ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом авлодни камол топтириш масалаларига алоҳида устувор аҳамият бериш, уй-жой коммунал комплекси фаолиятини янада яхшилаш, соҳага йўналтириладиган маблағларнинг самарали ва оқилона сарфланиши устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш партиямиз фаоллари ҳамда депутатлари олдида турган муҳим вазифалардандир.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан ўтган 2016 йил давомида ҳамда 2017 йил январь ойида сайловчилар билан бўлган учрашувларда, депутатлик қабул кунларида келиб тушган мурожаатлар юзасидан давлат ҳокимияти органлари ва тегишли ташкилотларга 42 та депутатлик сўрови чиқарилган бўлиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган бўлса-да, бу қониқарли эмаслиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга, ўтган йилда депутатлик гуруҳи томонидан фақатгина бир маротаба мансабдор шахснинг ҳисоботи эшитилиб, Жўқорғи Кенгес сессияси кун тартибига биронта ҳам масала киритилмаганлиги жиддий камчилик сифатида кўрсатиб ўтилди.
Танқидий руҳда ўтказилган фаоллар йиғилишида партия Қорақалпоғистон ҳудудий кенгашининг ва жойлардаги депутатлик корпусларининг ҳали мавжуд имкониятлардан тўла фойдалана олмаётгани ҳам қайд этилди. Партия фаоллари ҳамда депутатлик корпусининг биргаликда халқ ишончини оқлашга қаратилган масъулиятини янада ошириш, жойлардаги муаммолар ечими юзасидан аниқ амалий ишларни бажариш, айниқса, ҳар бир муаммони жойига бориб ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Сирдарё. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сирдарё вилоят кенгашининг фаоллар йиғилишида ҳам мазкур масалалар атрофлича муҳокама этилди. Таъкидланганидек, бугунги кунда халқ депутатлари Сирдарё вилоят ҳамда туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳларида 42 нафар депутат фаолият кўрсатиб келмоқда. Улар томонидан ўтган 2016 йил давомида ва 2017 йилнинг январь ойида сайловчилар билан бўлган учрашувларда, депутатлик қабул кунларида келиб тушган мурожаатлар юзасидан давлат ҳокимияти органлари, тегишли ташкилотларга 81 та, қонунлар ва қарорларнинг ижроси бўйича 3 та депутатлик сўрови чиқарилган бўлиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган. Аммо бу кўрсаткичлар етарли бўлмай, депутатлик гуруҳларининг олдида ҳал қилиниши лозим бўлган кўпгина вазифалар турибди. Ўтган йилда депутатлик гуруҳлари томонидан бирор маротаба мансабдор шахсларнинг ҳисоботи эшитилмаганлиги танқид остига олинди.
— Халқ манфаатини ифода этиш ҳамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришда барча бўғиндаги ташкилотлар билан депутатлик корпусларининг мустаҳкам ҳамкорлиги фаолиятнинг асоси ҳисобланади, — деди Сирдарё вилоят партия кенгаши раиси, халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Д.Абдуллаева. — Депутатлар ҳамда депутатлик гуруҳи фаолиятини аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этишда амалий ишлар ва ибратли ташаббусларга йўналтириш долзарб аҳамият касб этади. Зеро, сайловчи депутатнинг берган ваъдалари устидан нечоғли чиқа олиши, қандай амалий ишларга қўл уришига қараб партияга баҳо беради. Шундан келиб чиқиб, депутатлик гуруҳларининг партия ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, жойлардаги депутатлик қабулхоналари ишини такомиллаштириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини ҳам янгича услуб ва воситалар билан бойитиш зиммамизда турган долзарб вазифалардандир.
Эндиликда партия депутатларининг нафақат ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ташкил қилиши, балки партия фаоллари билан биргаликда жойларга чиқиб аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ўрганиши ҳамда фуқаролар мурожаати юзасидан тегишли маҳаллий ҳокимликлар ва улар тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўровлари юбориш орқали масалаларни ҳал қилишга доир вазифалари фаолиятимизда янгича иш услуби ва ёндашувни талаб этади.
Тадбир иштирокчилари партия тизими ҳамда депутатлик корпуси ишини кучайтириш борасидаги масалалар юзасидан аниқ таклифларни ўртага ташлаб, фикр алмашдилар.
Тизимли равишда ташкил этилаётган партия фаолларининг йиғилишлари, шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоят кенгашлари томонидан ҳам ташкил этилди. Уларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳлари олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини жамоат жойларида истеъмол қилгани учун жазо чоралари кучайтирилган, деб эшитганман....
01 янв 1970
«Сизга ушбу хатни ёзишдан мақсадим шуки, 1988 йилда туғилган ўғлим 2015 йилда оила тебратиш учун Косон туманидаги шахсий хонадонлардан бирида...
01 янв 1970
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили мамлакатимиз тараққиётида янги босқични бошлаб берди....
01 янв 1970
Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон "Адолат" СДП депутатлик гуруҳи аъзолари турли соҳаларда фаолият кўрсатишмоқда....