Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— Мен хусусий корхонага мутахассис бўлиб ишга кирмоқчиман. Корхона раҳбари иш вақти ва дам олиш вақтини ўзи мустақил белгилашини айтмоқда. Баъзан зарурат туғилганда иш вақтидан ташқари ишга жалб қилинишим мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу қанчалик тўғри?
Умуман, хусусий корхоналар иш вақти қандай тартибда белгиланади?

И.Обидов, Наманган вилояти
— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 115-моддасига мувофиқ, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги, олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозимлиги белгилаб қўйилган.
Шунга кўра, хусусий корхонадаги иш вақти ҳам юқоридаги иш вақтининг нормал муддатига тўла мувофиқ бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 124-моддасига мувофиқ, ходимларни кундалик иш муддатидан ташқари ишга жалб қилиш тартиби белгилаб қўйилган, бироқ ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин.
Шу билан бирга, иш сменасининг муддати ўн икки соатдан иборат бўлганда, шунингдек, меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди.
Иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун компенсация ва ҳақ тўлаш белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Амалдаги Меҳнат кодексининг 125-моддасига мувофиқ, иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Бунда иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан, иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт.
 
— Сарф қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун фуқарога қандай чора кўрилиши мумкин?
М.Мақсудова, Бағдод тумани
— Маиший истеъмолчилар тўлов бўйича қарздор бўлишганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.
Пеняни ҳисоблаш ҳисобга олишни назорат қилиш прибори кўрсаткичлари ёзиб олингандан ва амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблардан кейин, шунингдек, белгиланган тартибда киритилган олдиндан тўлаш ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китоб давридан кейинги ойнинг 11-кунидан бошлаб маиший истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамида акс эттирилган аниқлаштирилган қарздорлик (недоимка) суммасидан амалга оширилади.
Пеняни ҳисоблаб чиқиш учун қарздорлик пайдо бўлган ой аниқланади ва ҳар бир ойлик недоимка бўйича муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня ҳисоблаш ана шу ойдан бошланади.
Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходимлари Тошпўлат ТУРСУНБОЕВ ва Фарҳод АКБАРОВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Куни кеча Президентимиз томонидан мамлакатимиз аграр соҳасида янги ислоҳотларга асос бўладиган, мазкур тармоқда улкан бурилиш ясайдиган иккита ҳужж...
01 янв 1970
1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтилиши мумкин. ...
01 янв 1970
Ҳар бир муаммони жойига бориб ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш уларнинг ҳаётини яхшилашга, эзгу мақсадларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.&nb...
01 янв 1970
Ўзимга тегишли уй-жойни катта набирамга мерос қилиб, васиятнома ёзган эдим.