Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
– Онам 76 ёшда. Кейинги пайтларда тез-тез тоби қочиб турибди. Шундай вазиятда у кишининг ўрнига бошқа шахс пенсия олиши мумкинми?
Р.Каримбердиев,
Тошкент вилояти

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 декабрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 160-бандига мувофиқ, пенсия тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин.
Бунда ишончнома берган шахс пенсия тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига бир йилда камида бир марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига хабар бериши шарт.
Ишончнома почтанинг тегишли таркибий бўлинмасида сақланади. Бунда почтанинг тегишли бўлинмаси ишонч билдирилган шахс томонидан ишончнома тақдим этилган санадан бошлаб ўн кун муддатда Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига почта таркибий бўлинмасининг асосий муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома нусхасини юбориши шарт.
 
— Ота-онам укам ва унинг оиласи билан бирга яшайди. Укам меҳнат фаолияти тақозоси билан муайян муддат хорижда ишлашига тўғри келмоқда. Шу вақт мобайнида ота-онам ёлғиз қолмаслиги учун ўзимникига олиб келишга қарор қилдим. Уларни ўз хонадонимда вақтинчалик яшаш учун рўйхатдан ўтказаман.
Уларга пенсия тўлови қайси манзилда амалга оширилади?

С.Жамолова,
Тошкент шаҳри

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 декабрдаги қарор билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 157 ва 167-бандларига мувофиқ, ишламайдиган пенсионерларга пенсия яшаш жойи (доимий рўйхатдан ўтган манзил) бўйича Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан пенсия ва нафақаларни етказиб беришга масъул бўлган ташкилотлар орқали ёки пенсионернинг хоҳишига кўра пул маблағларини фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади. Пенсионернинг доимий пропискаси бўлмаса ва у фақат вақтинча прописка қилинган бўлса, пенсия вақтинчалик прописканинг амал қиладиган муддати мобайнида тўланади.
 
– Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи кимларга берилади?
Ф.Сиддиқова,
Тошкент шаҳри

— Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига биноан, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
Эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
Аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Ёшга доир пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни 37-моддаси биринчи қисмининг “а”, “б”, “в” ва “г” бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.
Саволларга Тошкент вилояти Чиноз тумани ФҲДЁ бўлими мудири Барно РАХИМОВА жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ахборот технологиялари, техника юксак тараққий этган бугунги глобаллашув даврида ёшлар маънавиятига таъсир қилувчи воситалар сони ортиб бормоқда....
01 янв 1970
Ёз фасли озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва истеъмоли учун бироз хавфли мавсум ҳисобланади....
01 янв 1970
Бир ойлик ҳарбий хизмат учун тўлов тўлиқ тўланган бўлса-да фуқаро хизматга яроқсиз деб топилса, тўланган пулни қайтариб олса бўладими? Бунинг тарти...
01 янв 1970
Бу йил тўқсон икки ёшга кирган Юсуф ота йигитлик пайтида халқимиз бошига кўп азоб-уқубатлар солган ўша мудҳиш урушга, Ватан ҳимоясига отланди....