Қайта тикланувчи бебаҳо неъмат

/
Кейинги йилларда дунёда қазиб олинаётган органик ресурсларга бўлган талабнинг ортиши шароитида ушбу ресурсларнинг келгуси бир неча ўн йилликда камайишини тахмин қилиш мумкин. Бу эса муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш долзарб аҳамиятга эга эканини ҳам кўрсатади.
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастурий вазифаларида қайта тикланадиган ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни асослаш механизмларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалиётга татбиқ этиш, партия энергиянинг мавжуд барча муқобил турларини комплекс равишда ривожлантириш орқали рақобатли энергетика бозорини ташкил этишни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиши хусусида таъкидлангани бежиз эмас.
Мирзаобод туманидаги “Дўнгариқ” маҳалласида партиямизнинг “Муқобил энергия манбалари — инновацион тараққиёт учун” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ўтказилди. Таъкидланганидек, мамлакатнинг умумий энергетик балансига қайта тикланувчи энергия манбаларини жалб қилиш энергетик хавфсизликни узоқ муддатга сақлаб қолишга, айниқса, қишлоқ ва олис ҳудудларда энергия таъминотини яхшилашга, шунингдек, зарарли газ ва чиқиндиларни камайтиришга хизмат қилади.
Партия фаоллари, мутахассислар, маҳалла аҳли иштирок этган мазкур тадбирда қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишнинг афзалликлари, бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш хусусида фикрлашиб олинди.
Каромат ЭРГАШЕВА,
халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Кўчмас мулк ижараси шартномасини нотариал идорада тасдиқлаш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим бўлади?...
01 янв 1970
2018 йил 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
— Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидан бир неча кун аввал хизмат сафари билан хорижий давлатга кетишимга тўғри келаяпти....
01 янв 1970
МАДАНИЯТ ВА СПОРТ СОҲАСИДА БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА...