Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— “LexUz” ҳуқуқий ахборот тизими қачон ва қандай мақсадда ташкил этилган?
Д.Абдувалиев, тадбиркор

— Мамлакатимизда қабул қилинган қонун ҳужжатларни тезкор ва ишончли тарзда оммага етказиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан кенг фойдаланишини таъминлаш, миллий қонунчилигимизда рўй бераётган янгиликлардан хабардор қилиш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги “Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган.
— “LexUz” ҳуқуқий ахборот тизимининг бошқа ҳуқуқий ахборот тизимларидан фарқи ва афзаллик жиҳатлари ҳақида маълумот берсангиз?
Б.Тошматов, пенсионер
— “LexUz” ҳуқуқий ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишли бўлиб, барча ҳужжатлар фақат расмий манбалардан киритилиши, шунингдек, тизимдан фойдаланишнинг бепуллиги, тизимда мавжуд ҳужжатларнинг доимо янгиланиб бориши, мобиллик, яъни бунинг учун интернет тармоғига уланган компьютер (ёки бошқа қурилма) керак бўлади.
Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходими Бобур КАРИМОВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бу йил тўқсон икки ёшга кирган Юсуф ота йигитлик пайтида халқимиз бошига кўп азоб-уқубатлар солган ўша мудҳиш урушга, Ватан ҳимоясига отланди....
01 янв 1970
Айтинг-чи, меҳнат дафтарчаси сотиб олиш учун қаерга мурожаат қилиш лозим?
01 янв 1970
Меҳнат дафтарчасини сотиб олиш учун қаерга мурожаат қилишим лозим?
01 янв 1970
Асли Хоразм вилоятиданман. Меҳнат фаолиятим тақозоси билан вақтинча Андижон вилоятида яшаб, ишлаб келаяпман....