Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— Жорий йилда фарзандим юртимиздаги олий ўқув юртларидан бирига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Мен ишлаётган корхона бу йилги контракт тўловини қайтаришим шарти билан тўлиқ ҳолда олий ўқув юрти ҳисоб рақамига ўтказиб беришга рози бўлди. Энди ушбу қарзни қоплаш учун ҳар ой иш ҳақимдан корхона ҳисобига олиб қолинмоқда. Айтинг-чи, бунда менга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз бериладими?
Баҳромжон ЖАЛОЛОВ,
Андижон тумани

— Албатта, иш ҳақи ҳисобидан ўзи ва фарзандларининг ўқиши учун контрактга ўтказилган тўлов учун жисмоний шахсларга солиқ имтиёзлари амалда мавжуд. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига жисмоний шахслардан даромад солиғи олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 27 майда давлат рўйхатидан ўтказилган “Мамлакатимиз олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан жисмоний шахсларга солиқ чегирмаси ўқиш учун йўналтирилган ўз маблағлари, жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитларини қоплаш учун йўналтирилган маблағлар ва юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлар (ссудалар) ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади.
Эътибор қаратиш керакки, юридик шахслар томонидан талабаларнинг таълим олиши учун олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри тузилган шартномалар бўйича контракт асосида пул ўтказилганда ушбу юридик шахсларга солиқ чегирмаси имтиёзи татбиқ этилмайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ўқиш учун тўлов жисмоний шахс томонидан мустақил равишда (нақд пул ҳисобига, жисмоний шахсларнинг банклардаги омонат ва бошқа ҳисоб рақамларидан ёки пластик карталардан фойдаланган ҳолда) амалга оширилганда солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 191-193-моддаларида назарда тутилган тартибда давлат солиқ хизмати органларига жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали берилиши мумкин. Бунда солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорига қараб белгиланади.
Саволга Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Эркин ЖУМАЕВ жавоб берди.
 
— Истеъмолчилар ўз ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ даъволар бўйича судга мурожаат қилганда давлат божи тўлайдими?
Н.МИРЗАЕВА,
Тошкент шаҳри

— Истеъмолчилар ўз ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ даъволар бўйича, шунингдек товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши ва уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари истеъмолчининг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб қўзғатиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.
Саволга Ўзбекистон Истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бўлим бошлиғи Хуршид НАРМАТОВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Олтинкўл туманида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга доир профилактика тадбирлари аниқ режа асосида ташкил этилмоқда....
01 янв 1970
Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари сайловга тайёргарлик ишларида фаол иштирок этмоқд...
01 янв 1970
Партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган учрашувлар ўз самарасини бермоқда....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан 2017 йил 25-26 октябрь ...