Депутатликка номзодлар кўрсатилди

/
Жорий йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Мазкур сайлов кампанияси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2017 йил 15 сентябрдаги қарори билан 23 сентябрдан бошланди. Ушбу сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Тошкент шаҳрида халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Тошкент шаҳрида халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича тадбирлар дастури” асосида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда ана шулар ҳақида маълумот берилди. Брифинг Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов жараёни тўғрисида сайловчиларни хабардор этиш мақсадида ташкил этилди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳамид Каримовнинг сўзларига кўра, ҳозир сайлов кампанияси қизғин паллага кирган. Дастурга мувофиқ, Тошкент шаҳрида ташкил этилган тегишли туман сайлов комиссиялари 19 ноябрга қадар депутатликка номзодларни рўйхатга олиш бўйича ўз йиғилишларини ўтказди. Рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабар яқин кунларда маҳаллий матбуотда эълон қилинади.
Депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти улар рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади. Марказий сайлов комиссиясининг 2017 йил 16 ноябрдаги “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов кампанияси даврида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Toshkent” телеканали орқали сайловолди ташвиқотини олиб боришда номзодларнинг бепул эфирга чиқишига оид ҳафталик жадвал, “Тошкент оқшоми” – “Вечерний Ташкент” газеталарида сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари учун бепул босма майдон ажратиш, чиқишларини чоп этиш жадвали тасдиқланди.
Сайловда қатнашаётган барча сиёсий партиялар ва ўзини ўзи бошқариш органлари Тошкент шаҳрининг 11 туманида ташкил этилган жами 330 та сайлов округига биттадан номзод кўрсатди.
Сайлов қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этди.
Г.САТТОРОВА,
ЎзА мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистонда ҳозирги кунда 9200 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. ...
01 янв 1970
Ўзбекистонда ёки хорижда паспорт йўқотиб қўйилганида уни тиклаш, янгисини олиш тартиби қандай?...
01 янв 1970
Бугун жамиятимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, янгиланишларга мос равишда мансабдор шахслар, депутатлардан тортиб, оддий...
01 янв 1970
“Ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, – деб таъкидлади Президентимиз Шавкат Мирзиёев, – токи халқ давлатдан рози бўлсин.&n...