Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги

/
— Маълумки, автомобиль бошқариш учун талаб қилинадиган ишончнома яқин қариндошлар ўртасида тузилганида ҳам маълум бир миқдорда тўлов тўланади. Аммо жаҳон тажрибасини кузатиб, бу ҳолатда ҳеч қандай тўлов назарда тутилмаганига гувоҳ бўлдим. Бизда ҳам қариндошлар ўртасида тузилган ишончномаларни бепул қилишнинг иложи борми?
С.Файзиев
— Қонун ҳужжатлари лойиҳалари миллий ва хорижий тажрибани таҳлил қилган ҳолда ишлаб чиқилади. Хорижий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномаларни тасдиқлаганлик учун давлат божи ундиришда ҳар хил амалиёт мавжуд. Масалан, Россия Федерациясида бундай турдаги ишончномаларни нотариал тасдиқлаш назарда тутилмаган. Бироқ Украина, Беларусь, Тожикистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва бошқа давлатларда бундай турдаги ишончномаларни тасдиқлаганлик учун яқин қариндошлар (имтиёзли) ва бегона шахслардан алоҳида миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрда 533-сон қарори билан тасдиқланган давлат божи ставкаларида ҳам ота-оналар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун имтиёзли миқдорда, яъни энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида, автомототранспорт воситаларидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
— Нега Тошкент шаҳридаги айрим нотариал идораларининг иш вақти 9:00 да эмас, соат 10:00 да бошланади? Шундай бўлсада уларнинг иш вақти тугамай (18:00) кетиб қолиш ҳоллари кузатилади (Масалан, Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ мавзеси “Ширин” бозори ҳудудидаги нотариус). Меъёрий ҳужжатларда нотариусларнинг қатъий иш жадвали белгиланганми?
О.Ўтамуродов
— Давлат нотариал идораларида иш вақти жадваллари ҳудудий адлия бошқармалари томонидан тасдиқланади. Унга кўра давлат нотариал идораларида иш вақти ҳафтасига беш кундан иборат бўлиб, соат 9:00 дан 18:00 га қадар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 229-моддасига асосан ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан, ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбурдир.
Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ мавзеси, “Ширин” бозори ҳудудида Мирзо Улуғбек туман 1-сон давлат нотариал идораси жойлашган бўлиб, ушбу нотариал идорада 3 та нотариус (Ш.Кучимова, К.Мирджалилова ва Б.Мингбаев) фаолият кўрсатади. Нотариус К.Мирджалилованинг иш вақти соат 10:00 дан 18:00 га қадар, нотариуслар Ш.Кучимова ва Б.Мингбаевнинг иш вақти соат 9:00 дан 18:00 га қадар белгиланган.
Ушбу нотариал идора ходимлари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, ишга келиш ва кетишда меҳнат интизомига қатъий риоя қилиш ҳақида қатъий огоҳлантирилди.
Шундай ҳолатга дуч келсангиз, Адлия вазирлигининг “1-008” рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.
Саволларга Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи Дилбаҳор ЯКУБОВА жавоб берди

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳар бир муаммони жойига бориб ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш уларнинг ҳаётини яхшилашга, эзгу мақсадларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.&nb...
01 янв 1970
2018 йил 1 июнь куни Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг беғараз донорлик акцияси ўтказилиб, унда республикамиз бўйича 466 нафар хайрихоҳ иштир...
01 янв 1970
Жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли беқиёс. ...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ХМТ ўртасида изчил мулоқот олиб борилаётганлиги тегишли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни такомиллаштиришга ...