Ҳуқуқий маслаҳатхона

/
– Уйда ўзаро маслаҳатлашиб, оила пудрати тузиш қарорига келдик. Бизни оила пудратининг ҳуқуқий меъёрлари ҳақидаги маълумотлар қизиқтиради. Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот берсангизлар?
Шерзод Давлетов,
Чиноз тумани

– Оила пудрати – қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси ҳамда ташкилоти томонидан оилага вақтинча фойдаланишга оила пудрати шартномаси шартлари асосида берилган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришда оила аъзоларининг бевосита иштирок этишига асосланган ишлаб чиқариш ва меҳнатни хўжалик ичида ташкил этиш шаклидир.
Оила (жамоа) пудрати шартномаси ҳар йили қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), бошқа жамоа қишлоқ хўжалиги корхонаси бошқарув органлари орқали шу кооператив (ширкат), жамоа корхонаси билан ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг иш берувчиси (маъмурияти) билан оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берилган вакили) ўртасида тузилади.
Оила (жамоа) пудрати шартномасида қуйидагилар назарда тутилади:
- ер участкасининг ўлчами, жойлашган ери ва ҳолати;
- ер участкасидан фойдаланиш шартлари, тарафларнинг алмашлаб экиш схемасига мувофиқ ернинг ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш борасидаги, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш борасидаги мажбуриятлари;
- етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг миқдори ва турлари, унинг сифати;
- етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг баҳоси, унга ҳақ тўлаш ва уни реализация қилиш шартлари;
- суғориш учун сув ва моддий техника ресурслари билан пудратчини таъминлаш;
- тарафларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун жавобгарлиги ва уларнинг хоҳишига кўра бошқа шартлар.
Оила (жамоа) шартлари асосида берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади.
Ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда пудратчи зарар ва бошқа харажатлар Ер кодексининг 86-моддасига мувофиқ қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Пудрат шартномаси шартлари асосида олинган ер участкасини ижарага ёки ёрдамчи пудратга бериш тақиқланади.
Саволга Янгийўл тумани ДНИ катта нотариуси Гулбаҳор Факирова жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Куни кеча Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитасининг V ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ҳуқуқлари ҳақида маълумот берсангиз....
01 янв 1970
Мухбиримиз халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси, сенатор Гулчеҳра Сатторова бил...
01 янв 1970
Ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга масала бўлиб келган. ...