Ўзбекистон — Тожикистон: абадий дўстлик ва яхши қўшничилик сари

/
Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистон ташқи сиёсатида, энг аввало, қўшни мамлакатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, Тожикистон билан алоқаларимиз тобора юксалиб бораётганини яққол кузатишимиз мумкин.
Ўзбекистон ва Тожикистон Марказий Осиёдаги бир-бирига чамбарчас боғланган мамлакатлар ҳисобланади. Ўзбек ва тожик халқлари бир-бирига жуда яқин бўлиб, тўй-маросимлари, урф-одатлари, кийимлари, таомлари, куй-қўшиқ ва рақслари бир-бирига айнан ўхшайди. Икки халқ азалдан бир дарёдан сув ичган, қариндошлик, қуда-андачилик ришталари билан мустаҳкам боғланган. Шу боис уларни “икки тилда гаплашувчи бир халқ” ҳам дейишади.
Бироқ ўтган йигирма йилдан кўпроқ вақт давомида Ўзбекистон ва Тожикистон аҳолиси бир-биридан айри ҳолда яшади. Бундан, албатта, оддий халқ, оддий инсонлар азият чекдилар. Шу вақт давомида чегаранинг ҳар икки томонида кўплаб оилалар, қариндош-уруғлар бир-бирларидан хабар ололмадилар, борди-келди алоқалари деярли узилди, икки мамлакат ўртасида муносабатларда талайгина муаммолар тўпланиб қолди.
Бундан бир ярим йил олдин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқларининг бирида ушбу муаммолар ҳақида тўхталиб, “20 йиллик қалин муз эритилиши керак. Шундан сўнг конструктив қўшничилик муносабатларини тикласа бўлади. Бу осон иш эмас, бунинг учун муайян вақт талаб этилади”, деб бежиз таъкидламаган эди.
Ўтган қисқа давр — бир ярим йил ичида ўзбек-тожик муносабатларини мустаҳкамлаш сари муҳим қадамлар қўйилди. Ўзаро муносабатларда мисли кўрилмаган ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Яхши қўшничилик ришталари мустаҳкамланди, ўртада конструктив ҳамкорлик муҳити юзага келди. Ўзбекистон раҳбарининг 2018 йил 9-10 март кунлари Тожикистонга амалга оширган ташрифи билан икки томонлама алоқаларда янги саҳифа очилди. Мамлакатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати туфайли икки мамлакат ўртадаги гина-кудуратлар унутилиб, мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал қилиш йўлида жадал ҳаракат бошланди.
Икки мамлакат ўзаро муносабатларида кузатилаётган ушбу ижобий ўзгаришлардан, биринчи навбатда, оддий одамлар манфаат кўрмоқдалар. Айниқса, Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги бир қатор назорат постларининг қайта очилганлиги ўзбек ва тожик жамоатчилиги, хусусан, чегараолди ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди. Бундан ташқари, икки давлат ўртасидаги темир йўл ва авиақатновнинг тикланиши ҳам одамлар ҳаётига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Президентимизнинг Тожикистонга ташрифи ўзаро муносабатларда том маънода тарихий аҳамиятга эга бўлганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўшанда Ўзбекистон Республикаси Президентини минглаб тожикистонликлар, Душанбе халқаро аэропортидан то Тожикистон Президентининг Сомонийлар саройигача, икки давлат байроқчалари билан “Хуш омадед!” сўзлари орқали самимий кутиб олганликлари ҳали-ҳануз эсимиздан чиқмайди. Ушбу ажойиб воқеани нафақат Президентимизга, балки бутун ўзбек халқига бўлган чуқур ҳурматнинг ёрқин ифодаси сифатида баҳолаш мумкин.
Мазкур ташриф натижаси ўлароқ, икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ва жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. 2017 йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 240 миллион долларни ташкил этди. Бунда транспорт воситалари ва хизматлари, тўқимачилик ва пластмасса маҳсулотлари, маиший техника воситалари асосий ўринни эгаллади.
2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2017 йилнинг шу давридагига нисбатан 35 фоиз ўсган. Ўзбекистонда тожик бизнеси вакиллари иштирокидаги 24 к

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзимга тегишли уй-жойни катта набирамга мерос қилиб, васиятнома ёзган эдим.
01 янв 1970
Мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қорақалпоғистонлик фидойи, ишбилармон-тадбиркорлар ҳам му...
01 янв 1970
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий ҳимоя масаласига ало...
01 янв 1970
Тарихчи олим Рустамбек Шамсутдинов 80 ёшга тўлганига ишонгинг келмайди. Чунки у киши ғайрат-шижоатда ёшлардан қолишмайди....