Ҳуқуқий маслаҳатхона

/
— Уйимизнинг ҳужжатларини йўқотиб қўйдик, қайта олиш учун нима қилишимиз керак?
Ж.Сапаев, Мўйноқ тумани
— Кадастр йиғмажилди йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда уй эгасининг аризасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали архивида сақланаётган кадастр йиғмажилдининг мулк эгасига тегишли қисмларидан нусха олинади. Ушбу нусхалардан иборат кадастр йиғмажилдининг ҳар бир варағига туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси раҳбари томонидан аслига тўғри деган ёзув киритилади ва имзоланади ҳамда ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида эгасига топширилади.
— Мактабда директорман, неча соатгача дарс беришим мумкин?
Д.Матякубов, Боғот тумани
— Қонунчиликка мувофиқ халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими (мактаб директори, унинг ўринбосарлари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) рухсат берилади.
— Дадам Жиноят кодексининг 97-моддаси билан судланган, ички ишлар органларига ишга киришим мумкинми?
Ф.Улмасов, Қўқон шаҳри
— Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонунда қуйидагиларнинг ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш мумкин эмаслиги кўрсатилган:
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқаролар;
судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар;
ички ишлар органларида хизматни ўташга тўсқинлик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган фуқаролар.
Демак, яқин қариндошининг судланганлиги ички ишлар органларига хизматга киришда тўсқинлик қилмайди.
Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходимлари жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Никоҳдан ажрашмасдан туриб эр-хотин ўртасидаги мол-мулкни бўлиш мумкинми?
01 янв 1970
Бугунги кунда бирон-бир ашёни текинга фойдаланиш шартномаси фуқароларимиз орасида кенг тарқалган шартнома турларидан бири ҳисобланади....
01 янв 1970
Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асосини таъминлайдиган, демократик талаб ва стандартларга мос келадиган қонунчилик базаси яратилди....
01 янв 1970
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳудудий тармоқлар фаолиятига татбиқ этиш...