Янги марказлар аёлларни ташаббускорликка ундайди

/
Аҳоли, айниқса, аёллар билан суҳбатлашганимизда улар иш билан боғлиқ масалаларни ўртага ташлаб, биздан жўяли бир гап эшитишни, аниқ жавоб айтишимизни кутади. Рости гап, баъзан муаммога ечим топиш қийин кечади. Президентимизнинг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар аҳолидан тушаётган кўплаб саволларга ечим топишда муҳим асос саналади. Масалан, бола парвариши билан узоқ вақт банд бўлган аёл маълум маънода меҳнат малакасини йўқотади. Уни қайта тайёрлашга, иш тажрибасини мустаҳкамлашга эҳтиёж пайдо бўлади. Қарорга мувофиқ, шу йилнинг 1 май кунидан бошлаб аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқларнинг бекор қилиниши, тавсиявий характердаги аёллар соғлиғига салбий таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ёки касблар рўйхати тасдиқланди. Яна бир эътиборли жиҳати, эндиликда ҳудудларда нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ташкил қилинади.
Аввало, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими бундай марказнинг вилоятимизда ташкил этилишида яқиндан ёрдам беришни мақсад қилган. Ҳудудларда бу марказлар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёлларга кўмаклашади, хотин-қизларнинг ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини шакллантириш, бизнес ғояларини тайёрлашда консултатив ёрдам бериш, шу жумладан, бизнес-режа лойиҳасини тайёрлаш, солиққа тортишнинг турли режимларини танлаш, қўллаш ва бошқа йўналишлар бўйича ўқитишни ташкил этади. Бир сўз билан айтганда, янги марказлар аёлларни ташаббускорликка ундаб, уларда ўз кучи, қобилиятига ишонч уйғотади. Улар учун яратилган имкониятлар аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга ҳамда ҳар томонлама кўмаклашишга қаратилган. Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори юртимиз аёлларига кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. Аёлга эътибор, онага эътибор, келажакка эътибордир.
Дилором МЕҲМОНОВА,
халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими раҳбари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси шаҳар ва туманлар кенгашларининг навбатдаги пленумлари бўлиб ўтмоқда....
01 янв 1970
Партиялараро рақобат тобора кучаяётгани, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси ортаётгани ҳам масъулият билан ишлаш...
01 янв 1970
Таъкидлаш лозимки, Ҳаракатлар стратегиясида қайд этилган вазифаларни самарали бажариш, энг аввало, инсон омилига боғлиқ....
01 янв 1970
Касби туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши ва “Камолот” ЁИҲ ҳамкорлигида “Эл соғлиғи &mda...