Янги қўмитага партия фракцияси аъзоси раис этиб сайланди

/
Мамлакатимизда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган қоидаларнинг ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида ўтган йилларда Президентимиз ташаббуси билан бир қатор қарорлар ва давлат дастурлари қабул қилинди.
Шу каби ишларни сифат жиҳатдан янада яхшилаш, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 4-банди ижросини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги назорат-таҳлил фаолиятини янада кучайтириш, ушбу йўналишда қонун ижодкорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси тузилди.
Давлат органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёни устидан парламент назоратини амалга ошириш, коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларини уларда коррупцияга олиб келувчи нормаларнинг мавжудлигини аниқлаш бўйича таҳлиллар ўтказиш янги қўмитанинг асосий вазифалари сифатида белгиланди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш фаолиятини тизимли равишда ўрганиб бориш, айниқса, қўмита йиғилишларида мансабдор шахсларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти юзасидан эшитувлар ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, коррупция ҳақидаги бошқа маълумотларни кўриб чиқиш, амалга оширилган ишлар юзасидан тизимли равишда Қонунчилик палатасини хабардор қилиб бориш ҳам янги қўмитанинг устувор вазифаларидан эканлиги қайд этилди.
Таъкидлаш жоизки, “Адолат” СДПнинг ўз Сайловолди дастурида белгиланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлаш каби вазифаларни бажаришда коррупциянинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратишга доир ғоялари ушбу қўмита мақсад ва вазифаларига муштаракдир.
Куни кеча партиямиз фракцияси аъзоси Тўлқин Абдусатторов парламент қуйи палатасининг йиғилишида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси этиб сайланди.
Фракциямиз аъзосининг янги, масъулиятли лавозимдаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз.
Анвар ЭГАМҚУЛОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ижрочи котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Йўл патруль хизмати ходимлари мендан тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичлик камзул бор-йўқлигин...
01 янв 1970
Тарихнинг шундай давр ва лаҳзалари бўладики, вақт тушунчаси уларнинг маъно-моҳиятини тўла очиб беришга ожизлик қилади....
01 янв 1970
Сўнгги бир ярим, икки йил мобайнида Марказий Осиё минтақасида давлатлар ва халқлар ўртасидаги муносабатларда фараҳбахш муҳит юзага келди. ...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ...