6000 ТА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛАДИ

/
Миллий матбуот марказида “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан ўтказилган тадбир “Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларини ҳал этишда микрокредитнинг ўрни” мавзусига қаратилди.
Мазкур анжуман бошқа тадбирлардан фарқли ўлароқ, жонли мулоқот тарзида ўтказилди. Бугунги кунда мамлакатимизда кредит асосида тадбиркорликни йўлга қўйган ва нафақат оиласи, балки юртимиз аҳолиси эҳтиёжларини қоплашга ҳисса қўшаётган юртдошларимиз сафи табора кенгайиб бормоқда. Шу билан бирга янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлигини таъминлашга эришилмоқда. Микрокредитбанк мамлакатимизда ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш борасида энг самарали микромолиявий хизматларни кўрсатувчи муассасалардан бири сифатида фаолият олиб бормоқда. Банкнинг 81 та филиали ва 68 та мини-банклари орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ўтган йили 794 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, ижтимоий дастурлар доирасида 15 125 та фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 459,7 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар берилиши натижасида 20 107 та иш ўринлари яратилди. Бу маблағлар чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик каби соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилган.
Шу билан бирга мулоқотда “Бандлик ва меҳнат муносабатлари” бўлимларида ишсиз сифатида қайд этилганларга 6,5 миллиард сўм,томарқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ниятида 20,3 миллиард сўм, тадбиркор аёллар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 184,6 миллиард сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар ажратилган. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган 228 та лойиҳани молиялаштириш учун ажратилган маблағлар туфайли 2 315 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланганлиги алоҳида таъкидланди.
Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, республикамизда қуён етиштиришни жорий қилиш мақсадида ташкил этилган ихтисослашган агрофирмаларга 39, 5 миллиард сўм, шунингдек, хонадонларда қуён боқишни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун 4,5 миллиард сўм кредит ажратилиши натижасида 427 нафар фуқаро ўз иш ўрнига эга бўлди.
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан 2019-2020 йиллар мобайнида яна 6000 та иш ўрни яратиш кўзда тутилаётганини инобатга олсак, аҳоли бандлигини таъминлашга қўшилажак бу салмоқли ҳисса юртдошларимизни тадбиркорликка жалб этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилишини кўрсатади. Шу билан бирга, 2019-2020 йиллар мобайнида ишга туширилиши мўлжалланаётган 300 та лойиҳага 285 миллиард сўмлик кредитларни ўз вақтида ажратиш ҳам режалаштирилган.
Саодат МАТЁҚУБ қизи,
“Адолат” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Озиқ-овқат дўкони очиб, чакана савдо фаолияти фаолияти билан шуғулланмоқчиман. ...
01 янв 1970
Суҳбатдошимиз — “Самарқанд ALJ” концерни раиси, хусусийлаштиришнинг қалдирғоч корхоналаридан бирига асос солган Жуманиёз Алибеков...
01 янв 1970
Шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси шаҳар ва туманлар кенгашларининг навбатдаги пленумлари бўлиб ўтмоқда....
01 янв 1970
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида маҳаллий кенгаш депутатлари зиммасидаги масъулият янада ортди. ...