Жамоатчилик ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилишини баҳолади

/
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 15 августдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш жараёнини тизимли таҳлил қилиш вазифаси белгиланган эди.
Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши натижалари ҳақида жамоатчиликни кенг хабардор этиш, 2017 йилда мамлакатимизни ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилиш ва 2018 йилда навбатдаги ислоҳотларни режалаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш мақсадида шу йилнинг август-сентябрь ойлари давомида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан аҳоли ўртасида “Ҳаракатлар стратегияси: сарҳисоб ва истиқболдаги қадамлар” мавзуида сўров ўтказилди. Сўровнома корхона ва ташкилотлар, вазирлик, идора, олий ўқув юрти ва маҳалла фуқаролар йиғинларида тарқатилиб, кенг аҳоли қатлами қамраб олинди. www.strategy.uz веб-сайтида алоҳида саҳифа очилди, мобиль илованинг яратилиши сўровномани уяли телефонлар орқали тўлдириш имконини берди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди каби ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудудларда аҳоли таклифлари ва фикрлари ўрганилди. Сўровномалар юртимиздаги олий таълим муассасаларида, жумладан, махсус ташкил этилган Ҳаракатлар стратегияси хоналарида қабул қилинди.
Ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови натижалари ва билдирилган таклифларни кенг жамоатчиликка эълон қилиш мақсадида “Тараққиёт стратегияси” марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг ташкил этилди. Унда марказ ижрочи директори Акмал Бурҳонов ва бошқалар сўровнинг ўтказилиш жараёни, унинг натижалари ва аҳоли томонидан билдирилган қизиқарли таклифлар ҳақида маълумот берди.
Ўрганишлар шуни кўрсатдики, сўровда қатнашганларнинг асосий қисми 21 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролардир. Давлат хизмати вакиллари (35,7 фоиз), жамоат ташкилотлари вакиллари (23,4 фоиз) ва тадбиркорлар (14,3 фоиз) нисбатан фаол иштирок этган.
Респондентлар жорий йил давомида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, ижтимоий соҳадаги ўзгаришларни ижобий баҳолаган. Жумладан, кам таъминланган оилалар учун замонавий уй-жойларнинг қурилиши фуқаролар томонидан кўп қайд этилган.
Ҳаракатлар стратегиясини 2018 йилда амалга ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган Давлат дастури лойиҳасига киритиладиган таклифлар кенг жамоатчилик билан дастлабки муҳокама қилингандан кейин кўриб чиқилади.
Б.БОЗОРОВ,
ЎзА мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Фарзандлар камоли, уларнинг бахтини кўриш ҳар бир ота-онанинг энг улуғ орзусидир....
01 янв 1970
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЙИГИРМА БЕШ ЙИЛЛИК БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА...
01 янв 1970
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган семинар-тренингни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов бошқарди....
01 янв 1970
Мамлакатимизда беқиёс ўзгаришлар рўй бермоқда.