Электрон рақамли имзо олиш интерактив хизмати ишга туширилди

/
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан “Электрон рақамли имзо олиш учун ариза юбориш” янги интерактив хизмати ишга туширилди. Бундай интерактив хизматдан кўзланган мақсад жисмоний шахсларнинг электрон рақамли имзо (ЭРИ)га эга бўлиши жараёнини соддалаштиришдан иборат.
Янги интерактив хизмат орқали жисмоний шахслар ЭРИ олиш учун аризани юбориб, меъёрий-ҳужжатларда белгиланган тўловни амалга оширгандан бошлаб 5 кун ичида аризанинг кўриб чиқилганлиги бўйича хабарномага эга бўлади. Шундан сўнг жисмоний шахс паспортининг асл нусхаси ва USB флеш-картаси билан ўзига яқин ҳудудда жойлашган туман Давлат солиқ инспекциясига ЭРИ сертификати ва калитини олиш учун ташриф буюради.
Жисмоний шахсларга қулайлик яратиш мақсадида тўловни CLICK ёки U-PAY тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш имконияти ҳам мавжуд. Шуниси муҳимки, ариза юборилганидан бошлаб 3 кун давомида ЭРИ калитини олиш учун тўлов амалга оширилмаган тақдирда аризани кўриб чиқиш рад этилиши мумкин. Тўлов миқдори тўлов амалга ошириладиган кунга мувофиқ энг кам иш ҳақининг 10 фоизини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига асосан, мурожаатларнинг оғзаки, ёзма ёки электрон шакллари мавжуд. Электрон мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак.
Шунингдек, жорий йилнинг 12 сентябридан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали — www.my.gov.uz орқали мурожаатларни юборишда ЭРИдан фойдаланиш мажбурийлиги белгиланган.
Ўз мухбиримиз

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бу жараёнда ўз турар жойларини ижарага берувчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказишга жиддий эътибор қаратилди....
01 янв 1970
Мамлакатимиз тарихан қисқа муддатда катта ютуқларни қўлга киритди.
01 янв 1970
Давлат идорасига мурожаат йўллаган фуқаро қонун устуворлигига ишонч ҳосил қилиб, асослантирилган жавоб олишни кутади. ...
01 янв 1970
Хабарингиз бор, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, республикамизнинг барча халқаро аэропортларида жисмоний шахслар учун икки йўлакли тизим, яъни &ldq...