Янги тарбия маскани

/
«... фарзандлари соғлом ва баркамол ривожланган мамлакат кучли ва қудратлидир».
(Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаровнинг сайловолди дастуридан)

Истиқлол йилларида таълим тизимининг тубдан янги, миллий модели яратилди.
Мактабгача таълим муассасалари ҳам илгариги боғчалардан фарқли равишда янгича талаблар асосида ишлайдиган, катта мавқе-мақомга эга илм ва тарбия масканларига айланди. Натижада мактабгача таълим муассасалари навқирон авлодни мактабга тайёрловчи маскан сифатида янгича қиёфа касб этди. Бу йўлда, аввало, Мактабгача таълим концепцияси, Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари ишлаб чиқилди. Улар асосида болани ҳар томонлама етук қилиб вояга етказиш учун зарур тамойиллар белгиланди. Хусусан, “Болажон” таянч дастури яратилди. Шуларга мос равишда соҳа ходимларининг малакасини оширишга алоҳида ёндашилди, замонавий ва синовдан ўтган методлар ҳаётга жорий этилди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида 280 нафар ўринга мўлжалланган 4-сон мактабгача таълим муассасаси жорий йилда 476 миллион сўм маблағ ҳисобига қайта қурилиб таъмирдан чиқарилди. Муассаса яқинда жажжи болажонлар ихтиёрига фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросимида тумандаги кўплаб ташкилот вакиллари иштирок этди ҳамда таълим муассасасига ҳомийлар томонидан тайёрланган эсдалик совғалар берилди.
Жавлон БОЛТАЕВ,
“Камолот” ЁИҲ Элликқалъа туман кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Юртимизда таълим тизимини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда....
01 янв 1970
Асосий қонунимизда юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ижтимоий гуруҳ ва қатламнинг манфаати, ҳуқуқ ва эркинликлари эътибордан четда қолмаган....
01 янв 1970
Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги олдидан
01 янв 1970
Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасини катта қизиқиш билан тинглаш орқали ҳар бир ватандошимиз кўнглида халқими...