III чоракда таъмирланадиган бўлди

/
Газетамизнинг 2 июнь, 22-сонидаги “ЭЪТИБОРСИЗЛИК ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ?” мақоласида саҳифаларимизда эълон қилинаётган муаммоли масала, мурожаат ва чиқишларга нисбатан айрим маҳаллий ҳокимликлар ҳамда вазирлик ва идоралар томонидан муносабат билдиришда сусткашликка йўл қўйилаётгани борасида сўз юритилган эди.
Хусусан, газетамизнинг шу йил 7 апрель, 14-сонидаги “ЙЎЛДА “СУЗАЁТГАН” АВТОМОБИЛЛАР”, 21 апрель, 16-сонидаги “ДИЛБОҒ”НИНГ ДИЛОЗОР КЎРИНИШЛАРИ” сарлавҳали мақолалар, уларга илова қилинган суратлар ҳамда аҳоли томонидан билдирилган мулоҳазалар, ҳақли эътирозлар шаҳар ва туман ҳокимликлари вакилларининг эътиборини тортмагани, мақолада келтирилган ҳолатлар ва уларни бартараф этиш юзасидан расмий жавоб хатлари йўллашмагани танқид остига олинган эди.
Мазкур мақоладан сўнг таҳририятимизга Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасидан жавоб хати келиб тушди:
“Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Э.Максумовнинг 2017 йил 14 июндаги 6866/03-сонли муносабат белгиси бўйича, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг Тошкент шаҳар ҳокимлигига йўллаган 2017 йил 7 июндаги 62-сонли хатини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади:
Яшнобод туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Мумтоз 2-тор кўчаси жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш натижасида ушбу кўчанинг асфальт қопламаси жорий таъмирга муҳтожлиги аниқланди.
Туман ободонлаштириш бошқармаси туман ҳокими томонидан тасдиқланган манзилли дастур асосида жорий таъмирлаш ишларини амалга оширади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан жорий таъмирлаш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган ҳамда туман ҳокими томонидан тасдиқланган. Мурожаатда сўралган Мумтоз 2-тор кўчаси манзилли дастурга киритилган бўлиб, 2017 йил III чорагида туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан жорий таъмирлаб берилади.
Бошқарувчи А.Р.КАРИМОВ”.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Судларнинг фуқароларимизни “отангга бор, онангга бор” қабилида овора қилиш ҳолатлари етарлича топилади....
01 янв 1970
Хусусан, участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши лозимлиги таъкидланган: ...
01 янв 1970
Жиззах вилояти шаҳар ва туманларида ҳам янги йил ўзгача шукуҳ ва қувонч билан қарши олинмоқда....
01 янв 1970
Оилада фарзанд туғилса, ота-онаси ва яқинлари унинг ҳар жиҳатдан комил, эл ардоғидаги инсон бўлиб вояга етишини истайди....