Ўқувчининг формаси унинг маънавиятига таъсир қилади

/
Янги ўқув йили олдидан ота-она фарзанди учун мактаб формаси харид қилади. Бироқ бугунги кунда турли корхоналар томонидан тайёрланаётган мактаб формаларининг ҳаммаси ҳам сифатли, талаб даражасида, деб айтиш қийин. Бунда энг муаммоли жиҳат, мактаб формаларининг бир хилда эмаслигидир.
16 август куни Президентимиз таълим тизими вакиллари билан ўтказган мажлисда мактаб ва коллежларда ўқувчиларнинг бир хил формаси бўлмоғи лозимлиги, бу жамиятда маърифатли, адолатли ва тенг ҳуқуқли муҳит яратишга ёрдам бериши хусусида тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, форма кийган боланинг маънавияти ўзгаради, маърифати ўзгаради. Масъулияти ва жавобгарлиги ҳам ўзгаради.
Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик” лойиҳасида ёшлар тарбияси билан боғлиқ долзарб вазифалар қаторида ўқувчиларнинг бир хил формага ўтказиш масаласи ҳам илгари сурилган эди.
Мазкур лойиҳа доирасида ташаббус кўрсатиб, 2015 йилда ўқувчилар учун мактаб формаси жорий этиш таклифини илгари сурдик. Ўтган давр мобайнида таълим муассасаларида масаланинг қанчалик долзарблигини ўрганиш билан бирга сезиларли амалий ишлар ҳам қилинди. Олиб борилган тарғибот тадбирлари самара бериб, аксарият мактаблар ўқувчилар учун ўз формасига эга бўлди. Айниқса, Андижон шаҳри, Андижон, Марҳамат, Жалақудуқ ва Олтинкўл туманларида эришилган натижалар эътиборга молик.
Лойиҳа доирасида партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ҳамкор ташкилотларнинг вакилларидан тузилган ишчи гуруҳи таълим муассасаларида, маҳаллаларда жамоатчилик назорати тартибида иш юритмоқда. Ота-оналарнинг бу борадаги масъулиятини ошириш, ўқитувчилар, ўқувчилар орасида тарғиботни кучайтиришга доир ишлар яхши самара бермоқда.
Жумладан, Андижон шаҳридаги бир қатор умумтаълим мактабларида “Кийиниш маданияти ва ўқувчи формаси” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилиб, ўқувчилар ва ота-оналар ҳам таклиф этилди, суҳбат якунида мавзуга доир ижтимоий сўров ўтказилди. Қувонарлиси, кўпчилик мактаб формаси жорий этишни ёқлашди.
Партия депутатлари ташаббуси билан халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида айни шу масала икки маротаба кўриб чиқилди. Партиямиздан халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашига сайланган депутат Шоҳидахон Валиеванинг ўз сайлов ҳудудидаги мактабларда бу борада амалга ошираётган ишлари барчага маъқул бўлди.
Мавзунинг долзарблигидан келиб чиқиб, бу ишга кенг жамоатчиликни жалб этиш мақсадга мувофиқ, албатта. Давлатимиз раҳбарининг куюнчаклик билан билдирган фикрлари зиммамиздаги масъулиятни янада оширди. Янги ўқув йили олдидан партия депутатлари ушбу йўналишда аниқ режа асосида иш олиб боришга киришдилар. Айни пайтда ҳар бир мактаб алоҳида ўз формасига эгалиги турли муаммоларни пайдо қилаётганини ҳам назардан четда қолдириб бўлмайди. Шуни инобатга олиб, ўқувчилар учун барча мактабларда бир хил форма жорий этилиши юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш партия фаоллари ва депутатларининг диққат марказида бўлмоқда.
Малоҳатхон МУСАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳаётда бировни алдаб пулини олишдан лаззатланадиганлар ҳам учраб турар экан. Бу худди наркотик моддага ружу қўйиш билан баробар....
01 янв 1970
Ёхуд йўл-транспорт ҳодисасидан жабрланган фуқароларнинг манфаатлари ҳимоя қилинмайди... (ми?)...
01 янв 1970
Мамлакатимиз аҳолисининг 49 фоизи қишлоқларда истиқомат қилади. 
01 янв 1970
Сирдарё вилояти қадимий Сайҳун дарёсининг қирғоқларида, Мирзачўл бағрида, бир томони Тошкент вилояти, иккинчи томони Тожикистон Республикаси, учинч...