Кўркли уйлар кўп бўлади

/
Самарқандлик қурувчилар томонидан кўҳна шаҳарни реконструкциялаш ва ободонлаштириш, одамлар учун қулай, замонавий турар жой бинолари барпо қилиш, кўркам боғ ва сайилгоҳлар бунёд этиш бўйича 2200 дан ортиқ мукаммал лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Шаҳар ҳокимлигининг архитектура ва қурилиш бўлимидан олинган маълумотларга кўра, айни кунларда Самарқандда “Ўзшаҳарқурилиш инвест” ИК ва “Ипотека-банк” ҳамкорлигида 405 хонадонга мўлжалланган арзон нархда 9 та кўп қаватли уй-жой барпо этилмоқда.
Шуниси эътиборлики, қурилиш-реконструкциялаш билан боғлиқ ишларни амалга оширишга вилоятдаги қирқдан ортиқ бинокорлик фирма ва компаниялари жалб этилган. Улар ўз моддий-техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир бинони арзон ва сифатли қуришга ҳаракат қилмоқдалар.
“Самира саховати” қурилиш фирмаси ҳам ана шу масъулиятли ишда муносиб иштирок этаётган жамоалардан биридир. Фирма қурувчилари тўрт йилда шаҳарда 5 та кўркам турар жой биноси барпо этишди. Мазкур фирма иш юритувчиси Қодир Исмоиловнинг таъкидлашича, бу уйларнинг аксарияти ёш оилаларга ажратилди. Ҳозир эса жамоа қурувчилари шаҳарнинг “Ўзбекистон” кўчасида 5 қаватли 65 хонадонга мўлжалланган янги турар жой мажмуасида сўнгги пардозлаш ишларини олиб бормоқда.
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида республика семинари ўтказилди....
01 янв 1970
Оилада фарзанд туғилса, ота-онаси ва яқинлари унинг ҳар жиҳатдан комил, эл ардоғидаги инсон бўлиб вояга етишини истайди....
01 янв 1970
Навоий мамлакатимизнинг саноати юксак тараққий этган вилоятларидан бири саналади....
01 янв 1970
Сўнгги йилларда авваллари ўқимаган, аммо ўқишим зарур бўлган кўплаб китобларни ўқидим. Кимнингдир таклифи билан эмас, ўзимда эҳтиёж пайдо бўлганида...