Ҳуқуқий билимлар синови

/
Юртимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ўз иқтидорини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ва рағбатлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг амалий натижалари ёшлар эришаётган муваффақиятларда яққол акс этмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ёшлар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, давлат ва жамият бошқаруви моҳияти ҳақида ёш авлодга тушунчалар бериш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида бир қатор лойиҳаларни амалиётга йўналтириб келмоқда. Партиямизнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўтказиб келинаётган анъанавий “Адолат билимдони” республика кўрик-танлови ана шундай тадбирлардан бири саналади.
Мазкур танлов навқирон авлод вакилларини мустақил фикрлайдиган, фаол фуқаролик позициясига эга, ватанпарвар инсон қилиб тарбиялашга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Сирдарё вилоятида ҳам ушбу беллашувнинг шаҳар, туман босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди.
Ховос транспорт касб-ҳунар коллежида ўтказилган танловда тумандаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўз билим ва маҳорати, нотиқлик қобилиятини синовдан ўтказишди.
Танлов иштирокчилари таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви, уй вазифаси шартларига мувофиқ қизғин беллашдилар.
Ёш билимдонларнинг ҳар бир чиқишида, савол-жавобларда уларнинг беллашувга нақадар пухта тайёргарлик кўрганлиги яққол акс этди. Ўқувчиларнинг “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси менинг тасаввуримда” мавзусида тайёрлаган ижодий ишларида қатнашчиларнинг партия ҳақидаги тасаввурлари ҳамда унинг танилувчанлигини янада оширишга қаратилган таклифлари ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг эътиборини жалб қилди.
Якуний натижаларга кўра, Ховос туман транспорт касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси Адҳам Суҳробов 1-ўринни эгаллаб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. Шунингдек, ўқувчилардан Гулшода Ҳакимбоева, Севинч Бўрибекова 2, 3-ўринларга сазовор бўлишди.
ўолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шуҳрат ҲАСАНОВ,
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Давлат идорасига мурожаат йўллаган фуқаро қонун устуворлигига ишонч ҳосил қилиб, асослантирилган жавоб олишни кутади. ...
01 янв 1970
Яқинда йўлимиз тушиб, эрталаб соат 6:20 да «Қўйлиқ Марказ-2» шоҳбекатига бордик....
01 янв 1970
Юртбошимиз мангу қўним топган маскан бугун барча учун муқаддас зиёратгоҳга айланди....
01 янв 1970
Дунёда кечаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларга ҳамоҳанг равишда мамлакатимизда ҳам ахборот-коммуникация технологияларидан барча соҳаларда кенг фой...