Ватан келажаги ёшлар қўлида

/
Юртимиз ёшларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолларининг диққат марказида бўлиб келмоқда. Жумладан, партиямизнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўтказиб келинаётган анъанавий “Адолат билимдони” республика кўрик-танлови ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилади.
Термиз ахборот технологиялари ва туризм касб-ҳунар коллежида ушбу кўрик-танловнинг Сурхондарё вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда беллашувнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўз билим ва қобилиятларини намоён этишди.
— Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ва жамият бошқаруви моҳияти ҳақида ёш авлодга тушунча бериш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги янада кучайтириш, иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш асосий мақсадларимиздан саналади, — дейди вилоят партия кенгаши раиси Рустам Ҳамроев. — Ёшларнинг Конституциямиз ва қонунларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришда уларнинг қонун ҳужжатларига доир билимларини мустаҳкамлаш, ушбу ҳужжатлар бевосита ёшларнинг орзу-мақсадлари рўёбга чиқишида ҳуқуқий асос бўлаётганини ҳаётий мисоллар ёрдамида кўрсатиш амалий аҳамиятга эга. Танлов жараёнида иштирокчилар шулар ҳақидаги тасаввурларини ифодалашга интилдилар.
Беллашувнинг таништирув шартида Термиз академик лицейи ўқувчиси Жасур ўоиповнинг ўзи таҳсил олаётган таълим муассасаси ҳақида тайёрлаган видеоролик намойиши кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди.
Сиёсий билимлар бўйича савол-жавоб шартида Олтинсой маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 3-курс ўқувчиси Шербек Авазов барча саволларга батафсил жавоб берганлиги ҳайъат аъзоларининг диққатини жалб этди. Уй вазифаси шартида иштирокчиларнинг ҳаммаси ўзига хос қобилиятларини кўрсата олишди. Хусусан, Шеробод транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи 3-курс ўқувчиси Зарина Турсунтошеванинг маҳорати барчани қойил қолдирди десак, муболаға қилмаймиз. У ўз ижодий иши орқали партиямиз фаолияти ва ғояларини чиройли тасвирлаб берди.
Танлов ҳайъати адолат мезонига таянган ҳолда иштирокчиларни баҳолар экан, Олтинсой маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шербек Авазовни биринчи ўринга лойиқ деб топди ва у танловнинг республика босқичига йўлланма олди. Термиз академик лицейи ўқувчиси Жасур ўоипов, Шеробод транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Зарина Турсунтошева 2, 3-ўринларга сазовор бўлишди.
ўолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди, шунингдек, беллашувнинг бошқа фаол иштирокчилари танлов ташкилотчилари томонидан рағбатлантирилди.
Гулшод ТУРСОАТОВА,
Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизда юқори салоҳияти эътироф этилган олимлар кўп.
01 янв 1970
мухолифатдаги “Адолат” СДП фракциясининг муқобил қонун лойиҳаси кўриб чиқилди...
01 янв 1970
Наманганда “Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Бу воқеадан ёқа ушламай, афсусланмай иложингиз йўқ. Коллеж ўқувчиси одобсизлиги учун уни тартибга чақирмоқчи бўлган устозини оғизга олиб бўлмайдига...