Бахтим шул — Зулфияхоним қизиман

/
Юртимиз узра кўклам нафаси кезиб юрган шукуҳли кунларда мамлакатимиз хотин-қизларининг юзу кўзида бахт нашидаси. Ўзи билан кўплаб байрамларни олиб келувчи баҳор юртдошларимиз қалбига ҳам байрамона руҳ, кайфият улашишда давом этмоқда. Айниқса, мунис ва мукаррам аёллар байрами — 8 март арафасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев юртимиз хотин-қизларига табрик йўллаб, меҳр-муҳаббатини намоён этгани айёмга ўзгача тароват бахш этди.
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тантанали тадбирда иштирок этиб, давлатимиз раҳбарининг қалб қўридан яралган илиқ сўзларни тинглаб, мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган юксак эътиборни ҳис қилиб, яна бир бор шундай юртда туғилиб, вояга етаётганимга шукрона қилдим. Айниқса, 28 нафар иқтидорли, истеъдодли дугоналарим қатори давлатимизнинг юксак мукофоти — Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланиб, бу юксак нишонни Юртбошимизнинг ўзидан қабул қилиб олганимдаги таассуротларимни сўз билан ифодалаш қийин.
Ҳа, бугун мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган юксак эътибор туфайли улар жамиятнинг барча соҳасида фаоллик ва ташаббускорлик билан меҳнат қилишаётир. Иқтидорли ва зукко қизлар ўқиш ва жамоат ишларида фаол иштирок этиб, ўз истеъдодини намоён этишга бор куч ва имкониятини сафарбар этмоқда.
Айни пайтда Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги Педагогика ва спорт коллежида таҳсил оламан. Болаликдан бадиий ижод билан шуғулланиб, кўплаб кўрик-танловлар, фестиваль ва семинарларда фаол иштирок этиб келмоқдаман. “Дўрмон” ёзувчилар ижодий уйида ўтказилган семинар, “Янги авлод” болалар ижодий фестивали, “Ватан, дўстлик ва халқпарварлик учун” форуми, “Истеъдод мактаби-3” республика семинарларидаги иштироким шеърият гулшанига дадил қадам босишга, устоз шоир ва ёзувчилардан оқ фотиҳа олиб, уларнинг қимматли маслаҳатларидан баҳраманд бўлишимга йўл очди. 2013 йили “Unisef” болалар ташкилоти томонидан ўтказилган “Маҳаллий масалаларни ҳал қилишда ёшлар иштироки” лойиҳаси доирасида республика семинарида қатнашиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида ҳудудимиздаги муаммоларга депутатлар билан биргаликда ечим излаганимиз ҳаётимдаги тарихий воқеалардан бири бўлди.
Ҳуқуқий билимларимни мустаҳкамлаш, сиёсий фаоллигимни ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш мақсадида 2017 йилда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига аъзо бўлдим. Ушбу партия ўз олдимга аниқ мақсад қўйиб, унинг ижобати сари дадил қадам ташлашни, Ватанни севишни, юртим ривожига муносиб ҳисса қўшишга интилишни ўргатди. Партия томонидан ташкил этилган “Адолат билимдони” кўрик-танловининг туман ва вилоят босқичларида ғолиб бўлиб, республика босқичида фаол иштирок этдим. Шу йили партиянинг Хоразм вилоят кенгаши томонидан таъсис этилган “Адолат” дўпписи ва сертификатига эга бўлдим. Айни пайтда партиянинг фаол ёш адолатчиси сифатида туман ва вилоят кенгашлари томонидан ўтказилаётган тадбирлар, давра суҳбати ва ўқув-семинарларда фаол иштирок этиб, сиёсий-ҳуқуқий қарашларим, фуқаролик позициямни намоён қилишга интилмоқдаман.
2018 йил ҳаётимдаги энг бахтли ва қувончли йил бўлди. Ўтаётган йиллар барча тенгдошларим, дугоналарим ҳаётида ҳам унутилмас из қолдираётганига ишончим комил. Бугун баралла мен Зулфияхоним қизиман, дея оламан.
Шоҳида ЮСУПОВА,
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори,
Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли  

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бу даргоҳда ҳамма нарса юксак интизом, уюшқоқлик, ҳозиржавоблик, Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилишнинг юрак-юракдан ҳис этилган шарафли масъулиятид...
01 янв 1970
Бугун кўпчилигимизни ташвишга солган, ҳатто баъзилар томонидан “оммавий васваса” дея баҳо берилган “ўлим гуруҳлари” чиндан ...
01 янв 1970
Обуна деб аталадиган бу жараёнда таҳририятлар фаол қатнашадилар.
01 янв 1970
Муҳтарам таҳририят ходимлари! Мен умримда бирор жойга шикоят ёзиб, арз қилиб борган эмасман. Шикоятчи эмасман. Лекин Тошкент шаҳар Юнусоб...