Китоб инсонни яхшиликка етаклайди

/
Наманганда “Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Президентимиз томонидан маънавий-маърифий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бу борада халқимизнинг китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Ёш китобхон” республика кўрик-танлови ҳам компьютер, интернет каби замонавий ахборот-коммуникация технологиялари оламига берилиб кетаётган кўплаб ёшлар қалбида анъанавий мутолаа маданиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этаётир.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши, Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, олий таълим муассасалари ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда шаҳар ва туманларда сараланган 36 нафар йигит-қиз 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифасида ғолиблик учун баҳслашди.
“Буюк мутафаккир ва адиб”, “Бадиий асарлар билимдони” шартлари асосида ўз китобхонлик маданиятини намойиш этган ёшлар орасидан ғолибни саралаб олиш осон кечмади. Адабиётшунос олимлар, шоир-ёзувчилар ва илғор педагоглар ҳакамлик қилди.
Танловнинг 10-14 ёшлилар тоифасида Чустдаги 7-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 7-синф ўқувчиси С.Абдулҳакимов, 15-19 ёшлилар тоифасида Наманган давлат университети қошидаги тилларни ўрганишга ихтисослаштирилган Ибрат мактаби ўқувчиси Д.Абдусатторова, 20-30 ёшлилар тоифасида тўрақўрғонлик муаллима М.Мунавварова ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
– Мен бугун ўзимни бахтли оналар қаторида кўраяпман, – дейди Наманган шаҳридаги 1-оилавий поликлиника ҳамшираси Ф.Тожиева. – Ўғлим Саидкамолнинг мазкур танловда ғолиб бўлгани унинг ёруғ келажагига бўлган ишонч ва умидимни мустаҳкамлади. Чунки китоб, маърифат инсонни фақат яхшиликка етаклайди.
Акромжон САТТОРОВ,
ЎзА мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Яқинда вилоят жамоатчилик гуруҳи аъзолари Қибрай туманининг бир қатор маҳаллаларида бўлиб, аҳолининг турмуш тарзи, уларни қийнаётган муаммолар била...
01 янв 1970
Кейинги уч йил орасида оммавий ахборот воситалари, хусусан, телевидение кескин ривожланди. Давлат ва хусусий телеканаллар ўртасида том маънодаги иж...
01 янв 1970
...Қудрат Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқир, дарсдан бўш вақтларида шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган ошхонада ишларди....
01 янв 1970
Бу ёруғ оламда умргузаронлик қилаётган ҳар бир инсон учун, у қаерда яшамасин, туғилиб ўсган юртини севишдан, уни ардоқлашдан ҳам муҳим вазифа бўлма...