Сафдошларимиз туҳфаси

/
Ғузор туманидаги молия иқтисод коллежида Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши ташаббуси билан бўлиб ўтган ушбу учрашувда партия депутатлари, фаоллар, ўқитувчилар ва ёшлар қатнашди.
Таъкидланганидек, ёшларни маданият, санъат, спортга жалб қилиш, маънавиятини янада юксалтириш мақсадида китобхонликни кенг тарғиб этиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳлари ҳудудларда иш олиб бормоқда. Ишчи гуруҳлари ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш ва шароит яратиш, уларнинг компьютер саводхонлигини ошириш, спорт тўгараклари ишини жонлантириш, кутубхоналардаги китобларни инвентаризациядан ўтказган ҳолда китоб фондини янгилаш, чекка ҳудудларда китоб дўконлари очиш, уй бекаларини ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш борасида ҳам кенг қамровли ишларни амалга ошираяпти.
Тадбирда Қашқадарё вилоят партия кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси Ҳусниддин Бердимуродов ва бошқа мутахассислар ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтардилар.
Шунингдек, ўузор туман партия кенгаши раиси Камолиддин Камолов ўзи таълим олган 72-умумтаълим мактаби кутубхонасига китоблар жамланмасини тақдим қилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Нодира Рўяпова ҳам ўзи таълим олган 2-умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашди.
Учрашувда қайд этилган ва педагогик жамоани ўйлантириб келаётган йўл, боғча, суюлтирилган газ баллони билан боғлиқ муаммолар депутат аралашуви билан шу ернинг ўзида ҳал этилди. Нодира Рўяпова ҳам мактаб кутубхонасига бадиий китоблар туҳфа этди.
Деҳқонобод туман партия кенгаши раиси Жовли Сатторов ҳам ўзи таълим олган Уйғун номли умумтаълим мактаби кутубхонасини китоблар билан бойитди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши аъзоси Сирожиддин Раупов Қарши шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби ўқувчилари ва педагоглари билан ўтказган учрашув қизғин савол-жавобларга бой бўлди. С.Раупов ўзи ўқиган ушбу мактабга сара китоблар жамланмасини тақдим этди.
Нодир ИСОМОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Амударёнинг қуйи қисмида, Ҳазораспнинг жанубий уфқлари, Туямўйин бўғозидан тортиб то Шовот туманининг шимолий кенгликлари оралиғида Хоразм воҳаси я...
01 янв 1970
Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни юксак маънавиятли қилиб тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда....
01 янв 1970
Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон тарихи давлат музейи мамлакатимизнинг йирик ва ноёб тарихий ашёларга бой хазиналаридан бири ҳисоблан...
01 янв 1970
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун