Халқ манфаати — бош мақсад

/
Халқ манфаати — бош мақсад

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Ўзбекистон деб аталган улуғ юрт учун муҳим ҳужжат бўлди. Унда, бир жиҳатдан, мамлакатимизнинг фақат 2019 йилда босиб ўтган иқтисодий йўли таҳлил қилиниб қолмасдан, кейинги уч йилда республикамизда ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий-сиёсий, маданий-маърифий соҳаларда амалга оширилган ишлар кўлами, ютуқ ва камчиликлар чуқур ёритиб берилди.

 

Иккинчи жиҳатдан, Мурожаатномада мамлакатимизда бу йил — 2020 йилда амалга ошириладиган ишларгина эмас, балки келажакка — 2025-2030 йилларгача мўлжалланган режалар ҳам аниқ белгилаб берилди.

 

Давлатимиз раҳбари уз маърузасида қўлга киритилган ютуқлар билан бирга ижтимоий ҳаётимизда юзага келган муаммоларга ҳам эътибор қаратди. Айтайлик, республикамизда автомобиль йўлларининг 70 минг километри қайта қуришга муҳтож бўлиб қолган экан. Коммунал хизмат соҳасида иссиқлик тармоқларининг 75 фоизи яроқсиз ҳолга тушган. Юртимизда марказлашган тармоқлар орқали аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси бор-йўғи 68 фоизни ташкил этар экан. Соғлиқни сақлаш тизимида мамлакатимиз бўйича 13 мингта умумий амалиёт ва тор йўналишдаги врачлар етишмаслиги аниқланган. Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси 8,9 фоиз миқдорида экан.

 

Бундай муаммоларнинг мавжудлиги юртимизда жуда кўплаб соҳаларда жиддий ислоҳотларни амалга оширишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам Президентимиз ишлаб чиқаришнинг барча тизимларида янгиланишлар, ўзгаришлар, инновацион янгиликлар учун кенг йўл очиб берадиган илм-фанга, маърифатга, рақамли иқтисодиётга ўтишни ҳаётий зарурат, деб баҳолади. Рақамли иқтисодиёт, электрон порталлар яратиш ижтимоий соҳаларда ютуқлар билан биргаликда муаммоларни бартараф этишга ҳам йўл очиб беради. Бу дунёнинг юксак тараққий этган мамлакатлари тажрибасидан ҳам маълум.

 

Айни пайтда, Президент Мурожаатномасида 2019 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 479 та қишлоқ ва овулда, шаҳарлардаги 116 та маҳаллада кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилганига, бунинг учун 6,1 триллион сўм ёки 2018 йилга нисбатан 1,5 триллион сўм кўп маблағ сарфланганига ҳам эътиборни қаратди. Шу билан бирга “Кам таъминланган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 5 мингта оилага, жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ипотека кредити асосида арзон уй-жой сотиб олиш учун 116 миллиард сўмдан зиёд бошланғич бадал тўлаб берилганлигини ҳам эътироф қилди. Ушбу йўналишларда ишлар бу йил ва келгусида ҳам давом этади. Яна бир неча юзлаб қишлоқ ва овулларда, маҳаллаларда ободлик дастурлари амалга оширилади. Шу билан бирга кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳарларда 16 минг оилага уй-жой олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизини қоплашга бюджетдан 1 триллион сўм субсидия ажратиш ҳам кўзда тутилган. Бундай ишлар кўлами ниҳоятда катта.

 

Бошқача айтганда, Мурожаатномада белгиланган барча ишлар, режаларнинг амалий натижаси — бош мақсад — халқ манфаати учун хизмат қилишга қаратилган.

 

Ўрол Шерхонов,

 

халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши депутати


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъ...
01 янв 1970
Инсон умри давомида қандайдир хатолар қилади. Гап хатода эмас, ундан тўғри хулоса чиқаришда ва хатони такрорламасликда, албатта.  ...
01 янв 1970
Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда...
01 янв 1970
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий а...