Ёшлар ҳуқуқлари — қонун ҳимоясида

/
Конституция — давлатнинг ҳуқуқий асоси, пойдевори. Халқимиз, давлатимиз ҳаёти, тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлгани учун Бош қомусимизни ҳар бир фуқаро чуқур ўрганиши ва унинг талабларига амал қилиши лозим. Конституциямиз Ватанимиз мустақиллигининг буюк тимсолларидан бири бўлиб, мамлакатимизнинг сиёсий қурилиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, давлат ва фуқаронинг, жамият тузилмаларининг барча ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларига оид масалаларни қамраб олади ва уларнинг ҳуқуқий негизини белгилаб беради.
Асосий қонунимизда юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ижтимоий гуруҳ ва қатламнинг манфаати, ҳуқуқ ва эркинликлари эътибордан четда қолмаган. Шунинг учун ҳам уни бутун жамиятимизни бирлаштиришга хизмат қиладиган умуммиллий ҳужжат, халқимиз тафаккурининг ноёб намунаси, деб атаймиз.
Конституциямизда мамлакатимиз ёшларининг таълим-тарбияси, ижтимоий муҳофазаси, интеллектуал салоҳиятини намоён этиши, касб-ҳунар эгаллаши каби асосий ҳуқуқлари, жумладан, “Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга” (40-модда), “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир” (41-модда), “Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади” (42-модда), “Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди” (43-модда), “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради” (64-модда), “Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” (65-модда), “Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар” (117-модда) каби қоида ва меъёрларда белгилаб қўйилган.
Асосий қонунимизда ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларининг кенг қамровда кўрсатилиши давлатимизнинг ёш авлодга яратиб берган улкан имкониятларидан далолатдир.
Мухтасар айтганда, Конституциямиз, унинг асосида қабул қилинган қонунлар мазмунини яхши билиш ёшларга ўз ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришда ёрдам бериш билан бирга уларда қонунларга ҳурмат ҳиссини оширади.
Адиба ҲИДОЯТОВА,
Шайхонтоҳур тумани 5-сонли ДНИ катта нотариуси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимиз тарихан қисқа муддатда катта ютуқларни қўлга киритди.
01 янв 1970
Мамлакатимизнинг Асосий қонуни давлатимиз сиёсатининг бош мақсади инсонпарварлик эканлигининг ёрқин ифодасидир. ...
01 янв 1970
]Ички ишлар идораларини ислоҳ қилиш, замонавий технологиялар ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирили...
01 янв 1970
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро Р.Т.нинг қўл юклари бел...