Тараққиётимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси

/
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги олдидан корхона, ташкилот, муассасалар ва маҳаллаларда бир қатор оммавий-сиёсий тарғибот тадбирлари ўтказишмоқда.
Шу мақсадда Навоий шаҳридаги “Матонат” маҳалласида ташкил этилган учрашувни вилоят партия кенгаши раиси Рустам Ҳайитов олиб борди. Унда партия фаоллари Бош қомусимизнинг республикамиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлашдаги аҳамияти хусусида сўз юритишди.
— 26 йиллик мустақил тараққиёт йўлида эришилган барча ютуқлар, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, давлат бошқарувининг энг самарали механизмлари жорий этилиши, фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар ривожида Конституция ва унинг асосида қабул қилинаётган қонунлар мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда, — деди Р.Ҳайитов. — 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси халқимиз ва давлатимиз ҳаётида янги даврни бошлаб берди. Халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш, Ватанимиз қудратини янада юксалтириш ушбу ҳужжатдан кўзланган асосий мақсаддир.
Тадбирда Навоий шаҳар партия кенгаши раиси Соҳиб Аҳмедов, “Матонат” маҳалласидаги бошланғич партия ташкилоти раиси Дилрабо Бозорова, умумтаълим мактаби раҳбари Фозил Бўриев Бош қомусимиз асосида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга оширишда фаоллик кўрсатиш ҳар бир юртдошимизнинг виждон ишига айланиши лозимлигини қайд этишди.
Шу билан бирга, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, олдимизда турган улуғвор вазифаларни муваффақиятли уддалашнинг бош омили эканлиги алоҳида таъкидланди. Жумладан, иштирокчилар 2016 йил 14 сентябрда имзоланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши борасида амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.
Асосий қонунимиз тарғиботига бағишланган тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.
Олим ХЎЖАЕВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Ҳаётда иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ, ҳар қандай муаммони пул ёрдамида ҳал қилса бўлади”... ...
01 янв 1970
]Ички ишлар идораларини ислоҳ қилиш, замонавий технологиялар ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирили...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига
01 янв 1970
Энди борсам раҳбарларни топа олмаяпман. Улар телефон қўнғироқларимга ҳам жавоб беришмаяпти....